Ташкилий тузилиш

Алоқа бўлими

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Алоқа бўлими Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг мустақил структурали бўлинмаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Алоқа бўлими 1982 йилда ташкил этилган. Алоқа бўлими ўзининг иш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг қонунлар тўплами, Президент қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ички Ишлар Вазирлигининг норматив далолатномаларидан ва  ИИВнинг Алоқа бўлими ҳақидаги Низомидан фойдаланади.
 
ВАЗИФАЛАР:
 
1. Тинч ва ҳарбий пайтларда республика ички ишлар идоралари, бўлинмалари ва муассасаларини узлуксиз бошқаришни амалга ошириш мақсадида  янги замонавий алоқа воситаларини ташкил этиш асосида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларининг алоқа тизимларини ташкил қилиш ва ишлашини таъминлаш.
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари, муассасалари ва бўлинмаларида радио ва симли алоқа тизимини ташкиллаштириш ва ривожлантиришда ягона техник сиёсатни олиб бориш.
3. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари, муассасалари фаолиятида техник воситаларни ишлатиш ва жорий қилишни ташкил қилиш, мавжуд алоқа каналлари ва воситаларидан, ҳaмдa Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш Агентлигининг ва бошқа вазирликлар, идораларнинг ижара каналларидан фойдаланган ҳолда ички ишлар щораларининг мустаҳкам  алоқа тизимини яратиш.
4. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларида алоқа воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, ишлатиш ва мустаҳкамлигини ошириш бўйича тадбирлар режалаштириш ва ўтказиш.
5. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари, муассасалари ва бўлинмаларида метрология ишларини координация қилиш.
6. Чет эл фирмаларида чиқариладиган ва чет эл полицияси фойдаланишида бўлган техника воситаларининг энг яхши намуналарини урганиш, тажриба утказиш ва танлаш.
7. Алоқани ташкил қилиш ва техник воситаларни ишлатиш бўйича ижобий тажрибаларни урганиш, умумлаштириш ва тадбиқ этиш, республика алоқа бўлинмаларида рационализация ва ихтирочилик ишларини координация қилиш.
8. Давлат ва хизмат сирларини сақлаш ва хизмат бурчини катта маъсулият билан    бажарадиган мутахассисларни танлаш, тарбиялаш, ўқитиш ва жой - жойига қўйиш.
9. Meҳнат ва моддий ҳаражатларни камайтириш, алоқа воситаларига техник хизмат курсатиш бўйича пул маблағларини тежаш саволларини ҳал қилиш