Ташкилий тузилиш

Республика “Қўриқлаш бирлашмаси”

Ўзбекистон Республикаси  “Қўриқлаш” бирлашмаси
 
Республика ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бошқарма,
бўлимларининг телефон рақамлари:

Qoraqalpogiston                   - (36122) 3-11-38;  
Jizzax                                 - (37222) 6-39-28;  
Navoiy                                 - (43622) 5-36-37;  
Sirdaryo                              - (36722) 5-45-43;  
Fargona                              - (3732) 23-50-09;   
Andijon                               - (37422) 4-01-38;  
Qashqadaryo                       - (37522) 3-50-11;  
Samarqand                         - (3662) 33-06-63;  
Toshkent sh.                       - (998 71) 133-37-83; 
Xorazm                               - (36222) 6-66-56; 
Buxoro                                - (36522) 3-92-10;  
Namangan                           - (36922) 6-29-43;  
Surxondaryo                        - (37622) 6-10-61;  
Toshkent v.                          - (998 71) 65-80-51;

Республика ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари 
фаолияти тўғрисида қисқача маълумот:

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, кейинги йилларда қўриқдаги объектларга нисбатан содир этилаётган жиноий тажовузларнинг сони маълум миқдорда ошиб бормоқда. Албатта, қўриқлаш нарядлари томонидан ушбу тажовузларнинг ўз вақтида олди олиниб, жиноятчилар ушланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. Ушбу ҳолат нарядлар фаолиятини ташкиллаштиришга алоҳида аҳамият қаратилишини талаб қилади. Шунда келиб чиққан ҳолда, биз томонимиздан бунда фақат инсон омилигагина боғланиб қолмасдан, бошқа тегишли чоралар кўрилишига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, сигнализация воситаларини такомиллаштириш, фойдаланилаётганларини босқичма-босқич замонавийлари билан алмаштириш, қўриққа янгитдан олинаётган объектларнинг деярли барчасини сигнализация воситалари билан жиҳозлаш чоралари кўрилмоқда. Бугунги кунда қўриқдаги объектларнинг 90 фоизидан ортиғи сигнализация билан жиҳозланган. Шу йилнинг ўтган даврида қўриққа янгитдан олинган объектларнинг 96 фоизидан ортиғи сигнализация билан жиҳозланди. Фақат техника воситалари ўрнатишнинг имкони бўлмаган объектларгина бу рўйхатдан тушиб қолмоқда, холос.
Биз томонимиздан хизматни такомиллаштириш, ривожлантириш борасида мунтазам равишда ишлар амалга оширилмоқда. Бу мақсадда, мана бир-неча йиллардан буён МДҲ давлатлари қўриқлаш хизматлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Бу каби учрашувлар Алмати, Киев, Москва шаҳарларида ўтказилиб, унда вакилларимиз фаол иштирок этиб келди. Ушбу семинар-учрашувлар ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни йўлга қўйишда қўл келмоқда. Айниқса, шу йил Москва шаҳида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг қўриқлаш йўналишида эришаётган ютуқлари алоҳида қайд этиб ўтилди.
Қўриқлаш хизмати шахсий таркиби ўз зиммаларидаги вазифа – қўриқдаги объект ва хонадонларнинг ишончли қўриғи, хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар билан бир қаторда республикамизда жиноятчиликка қарши кураш, уларнинг олдини олиш,  жамоат тартибини сақлаш тадбирларида фаол иштирок этиб, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга ўзларининг сезиларли улушларини қўшиб келмоқда.
Дарҳақиқат, бугунги кунда халқимиз, инсоният юзма юз келиб турган муаммо ўзининг хавфи, кўлами билан ўзига хос бўлиб, у барчамиздан ҳушёрлик, Ватанга, бурчга садоқатни талаб қилади.
Ҳеч кимга сир эмас, террористлар, қўпорувчиларнинг асосий эътибори бизнинг хизматимиз ҳимоясидаги объектларга қаратилган. Бу эса олдимиздаги вазифа нақадар масъулиятли, жавобгарлик қанчалар оғир эканини кўрсатади.  Шулардан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда хизматнинг олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинган ва шулар асосида иш олиб борилмоқда.
Биринчидан, Президентимиз Сенатнинг шу йил август ойида бўлиб ўтган йиғилишида сўзлаган нутқида раҳбар ходимлар олдига қўйган аниқ талаблардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир раҳбар, ходим, милиционернинг ўз ўрни, вазифаси учун тўлиқ жавобгарликни ҳис этишини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ошириш.
Иккинчидан, хизматни ташкиллаштиришга янгича ёндашиш, уни давр талабига мослаштириб бориш. Қўриқлаш шундай хизматки, мунтазам ҳушёрлик талаб қилинади, диққат-эътибор ҳар доим бир жойда бўлиши лозим. Бу эса ўз навбатида ходимларни толиқтиради ва тескари натижа бериши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда хизматдаги ходимлар учун имкон қадар ишлаш, дам олиш учун керакли барча шарт-шароитларни яратиш. Бунга эришиш учун қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратилмоқда: мавжуд кучларни самарали ишлатиш; замонавий техника ва сигнализация воситаларини кенгроқ жорий этиш; қоровул итлари сонини имкон қадар кўпайтириш, улардан тўғри фойдаланиш.
Учинчидан,  сир эмас, айрим раҳбарлар ҳанузгача эскича ўйлайди ва қўриқлашга иккинчи даражадаги хизмат сифатида қарайди. Бугун шу каби фикрдаги кишиларга хизматнинг масъулияти, аҳамиятини тушунтириш вақти келди. Бугунги кунда мамлакат тинчлиги, халқ осойишталиги кўп жиҳатдан республикадаги тоифаланган, ҳаётий таъминот объектлари, давлат ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг ишончли қўриғи ва хавфсиз фаолият кўрсатишига боғлиқ.
Тўртинчи масала - шахсий таркибнинг жанговар, касбий, тайёргарлигини ошириш, маънавиятин ўстириш. Бу борада ҳам кўплаб самарали ишлар амалга оширилган. Бироқ ушбу йўналишда бир жойда тўхтаб туриш орқага кетишни ифодалайди. 
Бешинчидан, хизмат хўжалик ҳисобида фаолият кўрсатишидан келиб чиққан ҳолда, унинг молиявий, моддий-техник таъминоти алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу соҳа доимий эътиборни талаб қилади.
Олтинчидан, техник тараққиётнинг илғор ютуқларини хизматга жорий этиб бориш, бу орқали хизматнинг таннархини имкон қадар тушириш ва ишончлилик даражасини янада ошириш. Бу бозор иқтисоди шароитининг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Сўнгги масала эса, замон ўзгармоқда, қонун-қоидалар, талаблар янгиланмоқда, шуларда келиб чиққан ҳолда хизматининг таркибий тузилмасини қўйилаётган талабларга жавоб берадиган даражага мослаб бориш, бошқарув тармоғини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш.
Биз бугунги кунда ушбу масалалар устида иш олиб бормоқдамиз ва ўйлаймизки, уларнинг ечими хизматни яна бир поғона юқорига олиб чиқади ва юзага келган вазиятда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни тўлақонли бажара боришга янада самарали таъсир кўрсатади, хавфсизлик масаласи куннинг долзарб мавзусига айланиб қолган замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган хизматга айланади.
 
ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА
 
Бугунги кунда жаҳон миқёсида терроризм балосининг авж олиши, унга қарши курашнинг фаоллашивига сабаб бўлмоқда. Ривожланган мамлакатлар ушбу фаолоятга алоҳида эътибор қаратмоқдаки, қайсидир маънода бу энг долзарб масалалардан бирига айланиб бормоқда. Шунингдек иқтисодиётнинг глобаллашув жараёни кечмоқда. Қўриқлаш хизмати эса хизмат кўрсатувчи соҳа сифатида иқтисоднинг узвий бир бўлаги ҳисобланади. Ўз-ўзидан маълумки, бундай шароитда қўриқлаш хизматининг роли ва аҳамияти ортиб бораверади.
Жаҳон миқёсида хавфсизлик масаласига нисбатан бўлган муносабат ўзгариб бориши билан бир қаторда қўриқлаш хизматининг зиммасига юклатилган вазифалар миқёси ҳам кенгаймоқда. Шу билан бир қаторда унинг зиммасига юкланган масъулият ошмоқда.
Кейинги йилларда бутун жаҳонда бўлгани каби, МДҲ давлатлари миқёсида қўриқлаш хизматлари соҳаси бўйича ўзаро тажриба алмашиш ишлари кенг йўлга қўйилмоқда. Бу мақсадда тўрт йилдан буён ушбу мамлакатлар қўриқлаш хизматлари раҳбарларининг ишчи учрашувлари ўтказиб келинмоқда.
2002 йилда Ўзбекистон Репсубликаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида «Хавфсизлик-2002» халқаро семинар-кўргазма ташкил қилинган эди ва унда бир қатор давлатларнинг қўриқлаш хизматлари вакиллари, сигнализация воситалари ишлаб чиқарувчи фирма ва ташкилотлар иштирок этиб, ўзаро фикр алмашган, ушбу йўналишлаги янги, замонавий техника воситалари намойиш қилинган эди.
2003 йилда эса Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида МДҲ давлатлари қўриқлаш хизматларининг раҳбарлари йиғилиши ўтказилди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси қўриқлаш хизматидан ҳам вакиллар иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашиб келишган эди. Бу йил худди шундай учрашув шу йил май ойида Украинанинг Киев шаҳрида ўтказилди ва бевосита Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши туфайли Ўзбекситон вакиллари бу йил ҳам шундай анжуманда иштирок этиб қайтди.
МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатлари қўриқлаш хизматлари раҳбарлари иштирок этган ушбу йиғилишда бугунги кунда қўриқлаш хизматининг олдида турган долзарб масалалар муҳокама қилинди, ўзаро тажриба алмашилди, фикрлар билан ўртоқлашилди.
Мазкур йиғилишдан бир-неча мақсадлар кўзда тутилга бўлиб, бу биринчидан, терроризм балосининг кучайиб, тобора кенг ёйилиб бораётганлигидан келиб чиққан ҳолда унга қарши курашда қўриқлаш хизматларининг олдида турган вазифаларни ўртоқлашиш, ушбу йўналишда тўпланаётган тажрибани ўрганиш.
Иккинчидан, касбий нуқтаи назардан хизмат олдида турган масалаларни, муаммоларни биргаликда муҳокама қилиш, уларни ҳал этиш йўлларини биргаликда қидириш.
Учинчидан, ўтган йиллар давомида юз берган янгиликлар, амалга оширилаётган ўзгаришлар билан ўртоқлашиш.
Маълумки, ушбу давлатларнинг барчаси собиқ муассасадан ташқари қўриқлаш хизмати негизида тузилган бўлиб, бундан анча йиллар бурун уларнинг барчасида хизматни ташкиллаштириш, фаолиятни амалга ошириш бир хил тарзда йўлга қўйилган эди. Мустақиллик қўлга киритилгандан сўнг ҳар бир давлатнинг қўриқлаш хизмати ўз ривожланиш йўлини танлади. Шундан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунга келиб ким қандай натижаларга эришда? Қайси йўл кўпроқ сармара берди? Бундан кейин хизматни ривожлантириш борасида яна қандай тажрибаларни амалга ошириш лозим? – шу каби саволларга жавоб топиш барча учун бирдай фойдали эди.
Киев шаҳрида ўтказилган қўриқлаш хизматлари раҳбарларининг ишчи учрашувидан кўзланган асосий мақсад ҳам шу. Ушбу учрашув барча учун бирдай фойдали бўлди ва сермаҳсул, баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди. Унда МДҲ ва Болитиқбўйининг 11 та давлати – Ўзбекистон, Арманистон, Белорусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Молдова, Россия, Тожикистон ва Украина давлатларининг қўриқлаш хизмати раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда қўриқлаш хизматининг техника йўналишини ривожлантириш, хизматни ташкиллаштиришда унинг ишнчлилик даражасини ошириш, молия-иқтисод йўналишида амалга оширилаётган ўзгаришлар, қўриқлаш хизматининг таваккалчилигини кафолатлаш каби бир қатор масалалари ўрганилди ва муҳокама қилинди.
Йиғилиш иштирокчилари Украина қўриқлаш хизматининг моддий товар бойликлар ва жисмоний шахсларни қўриқлаш (тансоқчилик) билан шуғуланувчи «Титан» бўлинмалари билан танишди. Албата, ушбу йўналишда украиналик ҳамкасблар томонидан тўпланган тажриба, шубҳасиз Ўзбекистонда ҳам ушбу турдаги хизматларни кўрсатишда қўл келади.
Маълумки, ҳар нарса таққосда билинади. Шу жиҳатдан олиб қораганда, қўриқлаш хизмати йўналишида қўшни давлатларда амалга оширилаётган ишларни бизда қилинаётганлари билан таққослаш биз учун жуда кўплаб фойдали хулосалар чиқаришимизга сабаб бўлди. Биз томонимиздан моддий-товар бойликларни ишончли қўриғи, мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарпши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар, тўпланган тажриба, олдинда турган мақсадлар билан ўртоқлашдик, қўшни давлатларда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни ўргандик.
2002 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган семинар-кўргазма чоғида Ўзбекистон қўриқлаш хизматидаги ўзгаришлар билан Украина ва Белорус давлатлари қўриқлаш хизмати вакиллари қизиқишган, қунт билан ўрганишган эди. Яқинда ўтказилган йиғилишда ушбу давлатлар ўз хизматларини ислоҳ қилишда бизнинг тажрибамиздан кенг фойдаланганлиги маълум бўлди. Ҳозирда ушбу тадбирлар ўзининг кутилган самарасини бераётганлигини мамнуният билан изҳор қилишди.
МДҲ ва Болиқ бўйи давлатлари қўриқлаш хизматларида амалга оширилаётган ўзгаришлар тўғрисида сўз юритилганда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Россияда қўриқлаш хизматининг молия йўналишида жиддай ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Уларда энди қўриқлаш хизматни молиялаштириш бюджет ҳисобидан амалга оширилиши нарзарда тутилган. Янаям аниқроғи, «хўжалик идоралари» ва қўриқлаш хизмати ўртасида давлат учунчи шахс сифатида ўртага тушади. Ушбу услубнинг қандай нартижалар беришини вақт кўрсатади, албатта, лекин бу хизматнинг молиявий асосларини тубдан ўзгаришига олиб келади.
Аксарият давлатларда хусусий қўриқлаш тармоқлдари очилган бўлиб, Ички ишлар вазирлиги таркибидаги қўриқлаш хизматлари давлат қўриқлаш хизматлари ҳисобланади ва хусусий тармоқ устидан назоратни амалга оширади.
Йиғилишда кейинги йилларда қўриқлаш хизматлари томонидан жиноятчиликка қарши кураш, модддий-товар бойликларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш борасида ижобий натижаларга эришаётгани таъкидланди. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, барча давлатларда қўриқлаш хизмати худди бизнинг республикада бўлгани каби ўз хизмат вазифаси билан бир қаторда жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш ишларида фаол иштирок этиб келмоқда.
Анжуман иштирокчилари йиғилишда иштирок этган давлатлар қўриқлаш хизматлари янги иқтисодий муносабатлар шароитидасамарали ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ривожланаётганини, ушбу  хизматларнингўзщаро ҳамкорлиги, дўстлик алоқаларининг янада чуқурлашуви уларнинг касбий тараққиёти учун хизмат қилишини таъкидлашди. Шунингдек анжуман сўнгида иштирокчилар томонидан қўшма баёнот қабул қилинди ва қуйидагиларга келишиб олинди:
- бошқарув фаолиятини амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш;
- қўриқдаги объектларнинг антитеррористик мустаҳкамлигини ташкиллаштириш услублари бўйича тажриба алмашиш;
- мамлакатнинг амалдаги қонунларидан келиб чиққан ҳолда йиғилишнинг иштирокчи мамлакатлари ҳудудида қўриқлаш тадбирларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш;
- қўриқлаш техника воситалари мониторингини амалга ошириш, ушбу воситаларнинг кўргазмаларида иштирок этиш;
- қўриқлаш хизматларининг амалий ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида мутахассисларни ўқитиш, илмий-техник ахборотлар, ўқув-услубий адабиётлар билан алмашиш.
Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши йиғилиш иштирокчилари ҳисобланган давлатларда қўриқлаш хизматларини ривожлантириш учун хизмат қилади.
Шубҳасиз, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларида қўриқлаш хизматлари ҳали ҳам такомиллашиш ва ривожланиш жараёнини, яъни ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқда ва шу сабабли ушбу йўналишда ўзгалар тажрибасини ўрганиш фойдадан холи эмас.