Молия-иқтисод бошқармаси
МОЛИЯ - ИҚТИСОД БОШҚАРМАСИ
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Молия — иқтисод бошқармаси ИИВнинг 1992 йил 30 мартдаги 142 сонли «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ижтимоий ва молиявий таъминот Хизмати Молия — иқтисод бошқармасининг Низоми тўғрисида»ги бўйруги асосида иш олиб боради.
Молия—иқтисод бошқармаси Ўзбекистан Республикаси ИИВ Марказий аппаратный Ижтимоий ва молиявий таъминот Хизматининг таркиби ҳисобланади.
Ижтимоий ва молиявий таъминот Хизмати Молия—иқтисод бошқармасини, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Вазирига ва вазир ўринбосари — Ижтимоий ва молиявий таъминот Хизмати бошлиғига бўйсинувчи Ижтимоий ва молиявий таъминот Хизмати бошлиғининг ўринбосари бошқаради.
Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларида, ички ва қоровул қўшинлари Бош бошқармалари ва уларнинг ҳарбий қисмлари ва муассасаларида молия, режалаштириш, иш ҳақи, пенсия таъминоти, лойиҳа ва сметаларни эксперт қилиш, бухгалтерия хисоби ва хисоботи, уларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш, назорат-тафтиш ишларини ташкиллаштиради.
Бошқарма Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби туширилган ва Ўзбекистон Республикасининг тегишли банк муассасаларида хўжалик ва пуллик хужжатлар, ҳисоб—китоб, депозит ва валюта ҳисоботлари учун давлат тилидаги ўзини номи акс эттирилган муҳрга эга.
БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
ИИВ Молия — иқтисод бошқармаси ички ишлар вазирлиги бўйича жиноятчиликка ва терроризмга қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги барча чора—тадбирлар учун, ички ишлар идоралари, муассасалари, ички ва қоровул қўшйнлари қисмларига юклатилган бошқа вазифаларни молиявий маблағлар билан таъминлайди.
Ички ишлар идоралари, муассасалари, ички ва қоровул қўшинларида молиявий ва штат интизомини таъминлашни назорат этиш ҳамда ажратилган молиявий маблағлардан, моддий ва меҳнат ресурларидан аниқ, мақсадли ҳолда фойдаланишни назорат қилади.
Ички ишлар идоралари, муассасалари, ички ва қоровул қўшинларининг ҳаракатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини тўғри қўллашни таъминлаш, ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Ички ишлар идораларининг бошлиқ ва оддий таркиби, ички ва қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг пенсия таъминоти бўйича пул маблағлари билан таъминлайди.
БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ
Ички ишлар идоралари, муассасалари, ички ва қоровул қўшинларида жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ҳамда ички ишлар идоралари, муассасалари, ички ва қоровул қўшинларига юклатилган бошқа вазифаларни бажаришда уларнинг фаолиятини молиявий маблағлар билан таъминлашни режалаштиради.
Ўрнатилган тартибда Вазирлик Бош бошқармалари, бошқармалар, мустақил бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шахар ИИББ, вилоятлар ИИБ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ бошқа тизимларини молиявий маблағлар билан таъминлайди.
Ички ишлар идоралари ходимларини, ички ва қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларин пенсия таъминотини олиб боради; пенсионерларни ҳисобини олиб боради; ички ишлар идоралари ходимлари, ички ва қоровул қўшинлар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ўрнатилган пенсия билан таъминлашни расмийлаштиради. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шахар ИИББ, вилоятлар ИИБларида пенсия билан таъминлаш ҳолатини назорат этади ҳамда уларга ташкилий — услубий ёрдам кўрсатади.
Ички ишлар идораларида, ички ва қоровул қўшинларида бухгалтерия хисоби ва ҳисоботини янада такомиллаштириш борасида керакли чора — тадбирлар белгилаб, тақдим этилган ҳисоботларни таҳлил қилиб ва умумлаштириб Молия вазирлигига ўрнатилган муддатда топширади.
Республика ички ишлар идораларини, муассасаларини, ички ва қоровул қўшинлар ҳарбий қисмларини хужжатли тафтишини ўтказишни ташкиллаштиради ва олиб боради, унинг натижалари бўйича қайд қилинган камчиликларни бартараф этиш учун таклифлар тайёрлайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимидаги ички ишлар идоралари, муассасалари ходимлари, ички ва қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчиларидан бошқармага келиб тушган ариза, хат, билдирги, шикоятларни кўриб чиқади.



