Ташкилий тузилиш

Котибият

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ КОТИБИЯТИ.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, ва уларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек бошқа давлатнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлиси томонидан 2002 йил 13 февралда қабул килинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунига асосан ўрнатилган тартибда ўз ариза, таклиф ва шикоятлари билан ЎзР Ички ишлар вазирлигининг барча ички ишлар идоралари, ички ва қоровул қўшинлари, ўқув юртлари, муассасалари ва корхоналарига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Фуқароларнинг мурожаатлари оғзаки ёки ёзма шаклда бўлиши мумкин. Уларнинг оғзаки ёки ёзма мурожаатлари бир хил аҳамиятга эга. Фуқарларнинг мурожаатлари якка тартибда ёки жамоа томонидан берилиши мумкин.
Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят кўринишида берилиши мумкин.
Мурожаатларда фукаронинг фамилияси (Исми, отасининг исми), яшаш жойи тугрисидаги маълумотлар курсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг мохияти баён этилган булиши керак.
Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчининг имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо кўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳам ёзиб қўйилади.
Фукаронинг фамилияси (Исми, отасининг исми) яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо кўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
Фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқиш ички ишлар идоралари фаолиятининг муҳим қисми, ахборот олиш воситаси, омма билан алоқани мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг йўлларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир ички ишлар ходими фуқароларнинг хатларига диққат билан муносабатда бўлади ва ўзининг халқ ва ҳукумат олдидаги бурчи сифатида қарайди.
Барча ички ишлар идораларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қонун билан кафолатланган ёзма ва оғзаки шаклда ариза ёки шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши бўйича тегишли ишлар амалга оширилган.
Ҳар бир ички ишлар идоралари ходимига фуқароларнинг хатларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида улар билан юксак маданиятли муомалада, уларнинг сўровлари ва фикрларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши доимо етказиб борилади.
Шунингдек, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларидаги ахборотдан ҳуқуқ—тартиботни ва қонунчиликни янада мустаҳкамлаш, ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш йўлида унумли фойдаланилади.
Хатлар билан ишлаш ва фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш ва бу ишларнинг аҳволи учун ички ишлар идоралари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
Ички ишлар вазирлиги ички ва қоровул қушинлари харбий хизматчиларнинг хизматни ўташ билан боғлик бўлган хатлари ички хизмат Низомига ва Қуролли кучларнинг интизомий Низомига мувофик, кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.
Жазони ижро этиш муассасаларида жазони утаётган маҳкумлар томонидан шикоят қилиш, ариза бериш, уларни тегишли жойларга юбориш ва хатни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги жавобни аризачига билдириш Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг бўйруғи билан тасдиқланган Жазони ижро этиш муассасалари ички тартиб қоидалари асосида амалга оширилади.
Фуқаролардан, ички ишлар идоралари ходимларидан келган барча хатлар котибиятда (муншийхонада) ўша куннинг ўзидаёк қайд қилинади.
Фуқаронинг фамилияси, исми —шарифи, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо кўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
Бу турдаги хатлар алоҳида равишда сақланади. Агарда фуқаролар томонидан Ички ишлар идораларига айни бир масала юзасидан такрорий мурожаат этиладиган бўлса, ички ишлар идоралари раҳбари бунинг сабабларини изчил ўрганиб чиқади ва такрорий хат дастлабки тўликсиз, чала текширилган хатни кўриб чиқиш ёки ҳал этишнинг белгиланган тартиби бузилиши туфайли ёзилган бўлса, айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш чораларини кўради.
Ички ишлар идоралари ва шу идорадаги мансабдор ходимлар ҳатти —ҳаракатидан шикоят қилиб ёзилган аризаларни ҳал этиш учун айнан шу идора ёки мансабдор шахсларга юборилмайди.
Беш кундан кеч бўлмаган муддат ичида ҳар бир хат бўйича куйидаги қарорлардан бири қабул қилинади: текшириш утказиш учун ўзида қолдирилади; Ҳал этиш учун ўзига бўйсунадиган ёки бошқа ички ишлар идорасига юборилади;
Агар хатда кўтарилган масалалар ички ишлар идоралари ваколатига кирмайдиган бўлса, уни тегишли бошқа идорага жўнатилади;
Aввал келган хатига қўшиб қўйилади;
Хат бошқа ички ишлар идорасига ёки умуман бошқа идорага юборилганлиги ҳақида аризачига маълум қилинади.
Агар хатда ички ишлар идоралари ваколатига дойр масалалар қаторида бошқа давлат идораларида ҳал этилиши зарур бўлган масалалар кўтарилган бўлса, беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли идорага хатнинг нўсхаси ёки ундан кўчирма юборилади ва бу ҳақида аризачига маълум қилинади.
Агар фуқароларнинг хатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу хатлар худди шу муддат, яъни беш кун мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуқаронинг ўзига қайтарилади,
Хатларни текшириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни объектив таҳлил этишни ўз ичига бўлган асосли хулоса тузилади.
Агар текширув пайтида, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан ҳимояланган манфаатлари бузилганлиги, ички ишлар идоралари фаолиятидаги камчиликлар ва нуқсонлар, мансабдор шахснинг ваколатини ёки мансабини суистеъмол қилиш ҳоллари аниқланса, хулосада фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини тиклаш, камчилик ва нуқсоналарни бартараф этиш бўйича, ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қандай чоралар кўрилгани кўрсатилади. Хулоса текшириш ўтказган шахс, идоранинг таркибий бўлак раҳбари, мазкур ички ишлар идораси раҳбарияти томонидан имзоланади.
Фуқароларнинг ариза ва шикоятлари ички ишлар идораларига келган кундан бошлаб бир ойгача бўлган муддат ичида, кўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиганлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ички ишлар идораси раҳбари ариза ва шикоятни кўриб чиқиш муддатини қисқартириши ҳам мумкин.
Ариза ёки шикоятни ҳал этиш учун махсус текширув ўтказиш, қўшимча материлаллар талаб килиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати, ички ишлар идораси раҳбари ёки унинг ўринбосарлари томонидан, истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақида ариза ёки шикоят қилган шахсга хабар қилинади.
Ҳарбий хизматчиларнинг, шунингдек улар оила аъзоларининг ариза ва шикоятлари келиб тушган кундан бошлаб Қонунда белгиланган бир ой муддатда, Ўзбекистан Республикаси ИИВ да бошқа барча ички ишлар идораларида 15 кундан кечиктирилмай ҳал этилади. Зарур бўлган ҳолларда бу хатларни кўриб чиқиш муддати ўрнатилган тартибда бир ойгача узайтрилиши мумкин. Бу ҳақда хат муаллифига хабар қилинади.
Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарги Кенгеси депутатлари, шунингдек маҳаллий кенгашлар депутатларининг хатлари бир ой муддатда, қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб қилмайдиганлари эса кечиктирилмай ҳал этилади.
Телевидение, радио, газета ва журналлар таҳририятларидан келиб тушган фуқароларнинг хатлари, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган таклифлари, мулоҳазалари, шикоятлари билан боғлиқ матераллар ички ишлар идоралари томонидан ушбу Йўриқномада кўзда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади. Хатларни ҳал этиш муддати ички ишлар идорасига келган кундан эътиборан аризачиларга ҳал этиш натижалари ҳақидаги хабар жўнатилган кунгача ҳисобланади.
Хатда кўтарилган барча масалалар кўриб чиқилгач, улар бўйича зарур чоралар кўрилиб, хат муаллифларига амалдаги қонунчиликка кўра куйидаги жавоблардан бири берилган ҳоллардагина ҳал этилган ҳисобланади:
ички ишлар идораси ваколатига кирган масалалар бўйича илтимосни ижобий хал этиш чоралари кўрилганлиги ҳақида жавоб берилган бўлса;
хатда баён этилган илтимосни қондиришни рад қилиш ёки аввал кўриб чиқилган хат бўйича кўрилган чораларни тасдиқлаш ҳақида жавоб берилган бўлса;
қўйилган масалаларни ҳал этиш ички ишлар идоралари ваколат доирасига кирмаслиги тўғрисида унда кутарилган масалаларни ҳал этиш тартибини тушунтирган ҳолда хат муаллифига жавоб берилган бўлса.
Хат юзасидан қарор қабул қилган ички ишлар идорасининг мансабдор шахси, агар фуқаро қарордан норози бўлган тақдирда, унга қарор устидан шикоят бериш тартиби тушунтирилади.
Фуқароларнинг жамоатчилик аҳамиятига эга бўлган таклифлари, шунингдек ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш натижалари зарур ҳолларда меҳнат жамоалари йиғилишларида ва уларнинг яшаш жойларида муҳокама қилинади.
Фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги тизимининг барча идораларида, ўқув юртларида, ички ва қоровул қўшинлари, жазони ижро этиш муассасалари, милиция таянч пунктларида фуқароларни қабул қилишга ажратилган махсус хоналарида амалга оширилади.
Фуқаролар ички ишлар идоралари ваколати доирасидаги масалаларни ҳал этиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қабул қилинади.
Қабул аввалдан белгиланган кун ва соатларда, фуқаролар учун қулай бўлган вақтда ўтказилади. Ҳар бир ички ишлар идораси биносида мазкур ички ишлар идораси раҳбарияти, унинг юқори идоралари раҳбарияти томонидан фуқароларни қабул қилиш жадвали фуқароларга кўринадиган жойларга илиб қўйилади. Худди шунингдек, жадвал ички ишлар идораси хизмат кўрсатадиган худуднинг таянч пунктларига ҳам илиб қўйилади.
Фуқароларни қабул қилиш ҳақидаги эълонда қабул қилувчи мансабдор шахсларнинг фамилиялари, қабул соати ва жойи кўрсатилилади. Фуқароларни уларнинг иш жойларида, истиқомат жойларида қабул қилиш корхоналар, ташкилотлар, жамоат (ширкат) хўжаликлари раҳбарлари томонидан ажратилган биноларда ўтказилади. Профилактика инспекторлари фуқароларни ўзлари хизмат кўрсатаётган милиция таянч пунктларида қабул қиладилар.
Фуқароларнинг истакларига қараб қабулга олдиндан ёзилиб қўйилишини амалга оширилиши мумкин.
Фуқароларни қабул қилиш навбат асосида ўтказилади. Бу тартибга риоя қилиш учун қабулхонада рўйхат тузилади.
Ўзбекистон Қахрамонлари ва уларга тенглаштирилган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари, иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, ҳомиладор аёлллар ва ёш боласи бор келувчилар навбатсиз қабул қилинадилар.
Фуқароларни қабул қилиш пайтида уларнинг розилиги билан жамоатчилик асосида ҳуқуқшунос, педагог, журналистлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашишлари мумкин. Қабулга бевосита алоқаси бўлмаган шахсларнинг қабул ўтказилаётган хонада бўлиши ман этилади.
Қабул ўтказувчи шахс келувчи қўйган масалани малакали ҳал этилишини таъминлаш мақсадида уларни кўриб чиқишга ички ишлар идораларининг тегишли бўлаклари ходимларини жалб этиши ёки улар дан керакли маслаҳатлар олиши мумкин.
Чет элликларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш ички ишлар идорасининг камида икки нафар ходими иштирокида алоҳида ўтказилади.
Маст ҳолатда бўлган шахслар қабулга киритилмайди. Бундай шахсларни қабул қилиш тайёрланаётган ёки содир этилган жиноят ҳақида, шунингдек шошилинч чора кўришни талаб этувчи бошқа вокеалар ҳақида берилган ҳоллардагина рухсат этилади.
Фуқароларни қабул қилиш ички ишлар идораси номидан ўтказилади. У қабулга келувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан танишиш, яшаш жойини аниқлаш ва қандай масалада мурожаат этаётганини баён қилиш таклифидан бошланади. Агар фуқаро шу масала билан мазкур идорага илгари мурожаат қилган бўлса, суҳбат олдидан мавжуд ҳужжатлар ўрганиб чиқилади.
Фуқарони қабул қилиш (агар унинг бир неча бор қилган мурожаати асоссиз, қонунга хилоф ҳусусиятда бўлса ёки унинг мурожаати бўйича қарор қабул қилиб бўлинган бўлса) рад этилиши мумкин.
Фуқаролар мурожаат этган масала имкониятга қараб қабул давомида ҳал этилади.
Қабул ўтказувчи шахс қонунчиликка ва бошқа норматив—ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб, ваколати доирасида қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
келувчига қабул қилинган қарорнинг бажарилиши тартиби ва муддатини билдириб, илтимосни қондириш;
рад этиш сабабларини ва қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб, илтимосини қондирмаслик;
агар келувчи томонидан оғзаки қўйилган масалалар қўшимча ўрганиш ёки текширишни талаб этса, қабул жараёнида илтимосини ҳал этиб бўлмаслик сабабларини, уни кўриб чиқиш тартиби ва муддатини тушунтириб, ундан ёзма равишда ариза қабул қилиш.

Агар келувчи мурожаат қилган масалани ҳал этиш ички ишлар идоралари ваколатига кирмаса, қабулни олиб борувчи унга қандай идора, ташкилот ва муассасага мурожаат қилиш кераклиги тушунтирилади, бунга имконияти бор даражада ёрдам берилади.