Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ ЖИНОЯТ ҚИДИРУВ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ БОШ БОШҚАРМАСИ
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚ ва ТҚКББ 2001 йил июнь ойида собиқ Жиноят қидирув ва Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши кураш бош бошқармалари асосида ташкил қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚ ва ТКДББ таркибида 5 бошқарма ва 1 мустқил бўлим мавжуд.
1 - Бошқарма. Жиноятчилик ва терроризмнинг турли қўринишларига қарши курашиш мувофиқлаштириш бошқармаси.
2 - Бошқарма. Криминал ва уюшган жиноятчиликка қарши қурашиш бошқармаси.
Асосий вазифалари:
-фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига қарши қаратилган жиноятлар билан курашиш;
- босқинчилик ва мулкни ўғирлашнинг бошқа турларигақарши курашиш;
- худудлараро характердагиуюшган жиноятчилик турлрига қарши курашиш;
- жиноятчиларни, бедарак йўқолганлар кидирувини ташкиллаштириш ва ноаник мурдалар шахсларини аниқлаш.
3 - Бошқарма. Терроризм кўринишлари ва унинг турларига қарши курашиш бошқармаси.
Асосий вазифалари:
- терроризм ва экстрмизмнинг, шу жамладан ёшлар орасидаги ҳар хил кўрнишларига қарши курашиш;
- қурол - аслаха ва портловчи моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш;
- Фарғона водийси вилоятларида терроризмнинг турли кўринишларига қарши курашиш;
- Хоразм вилоятида терроризмнинг турли куринишларига қарши курашиш.
4 - Бошқарма. Коррупция, товламачилик ва рэкетга қарши курашиш.
Асосий вазифалари:
- коррупция, товламачилик ва рэкетга қарши курашиш; қонунга хилоф равишда қийматли қоғозлар тайёрлаш,
- калбаки пул ясаш ва валюта операциялрини қоидаларини бузишга қарши курашиш;
- тадбиркорларни товламачилик ва рэкетдан химоя килиш.
- қўшма корхоналарни товламачилик ва рэкетдан ҳимояқилиш.
5 - Бошқарма. Наркотрофик ва гиёхванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомила қилишга қарши курашиш.
Асосий вазифалари:
- наркотрофик ва гиёхванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомила қилиш, ахборот тахлил ва ташкилий таъминоти;
- наркотик ва гиёхванд моддаларни таркатишга қарши кураш;
- гиёхванд моддаларни ноқонуний ишлаб чиқаришга қарши курашиш ва таркибида гиёхванд моддалар бўлган препаратлар ва психотроп моддалардан фойдаланишга қарши курашиш.
Алоҳида бўлим — Шахсий таркиб бўйича инспекция.



