Ташкилий тузилиш

Ҳуқуқбузарликни олдини олиш бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш Бош бошқармаси
      
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус Қарорига асосан 2001 йилда Ички ишлар вазирлиги Жиноятчиликнинг олдини олиш Бошқармаси ва Жазони ижро этиш Бош бошқармаси ҳузуридаги Озодликдан махрум этиш билан боғлик бўлмаган жазоларни ижро этиш Бошқармаси бирлаштирилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш Бош бошқармаси   ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлинмаларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
 
-иноятчиликни олдини олиш ва унга йўл қўймаслик учун мамлакатдаги, алоҳида худуд ва шаҳарлардаги криминоген вазиятни чуқур ўрганиш, мавжуд куч ва воситалардан фойдаланиш самарадорлигини   таҳлил этиш;
-ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг дастлабки тадбирларини  ташкил  этиш,   ҳуқуқбузарликлар   ва алоҳида турдаги жиноятларни содир этилишининг сабаб ва шароитларини аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
-оператив-профилактик рўйхатга олинган, тарбиявий жиҳатдан носоғлом  оилалар билан, муққаддам судланган шахслар билан профилактик ишлар олиб бориш, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод бўлганларни ишга жойлаш-тиришда ёрдам кўрсатиш;
-вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида таълим муассасаларида ёшларнинг жам бўлиб яшаш жойларида, уларнинг турар ва иш жойларида профилактик тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат ҳокимияти маҳаллий идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорликда ёшларни ишга жойлаштириш, усмирларнинг ўқиш ва ишдан бўш вактларини ўтказишини ташкил этиш юзасидан тадбирларни амалга ошириш;
-ахолини меҳнат билан таъминлаш, унинг яшаш шароитини яхшилаш, ижтимоий кескинликни камайтириш ва жиноятчиликни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этишнинг асосий шарти сифатида кичик бизнесни тараққий эттиришда ҳокимият идораларига ёрдам кўрсатиш;
-фуқаролар ва муассасалар томонидан паспорт-виза тартиботини, ўкотар қуролларни сақлаш тартиби ва қоидаларига қатъий амал қилиниши устидан назоратни таъминлаш ва жиноятларни очиш, тергов ва судга келишдан бош тортув-чиларни ва бедарак йўқолганларни қидиришда жиноят қидирув, тергов ходимларига амалий ёрдам курсатиш;
-амалдаги қонунларга асосан озодликдан маҳрум этиш билан боғлик бўлмаган, муайян ҳуқуқларидан маҳрум этилган аҳлоқ тузатиш ишларига ва шартли ҳукм қилинганларга нисбатан жазоларни ижросини ташкил қилиш;
-ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқ маданиятини шакллантириш ва ошириш масалаларини ҳал этишда халқ таълими, маданият, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ва улар фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш;
-ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ушбу хизмат ходимларини умумий ва махсус тайёргарлигини юқори даражадаги кўтаришга хизмат қилувчи таълим технологиялари ва ўқитишни интенсив усулларини кенг қўллаш.