Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари ҳамда ИИВ нинг норматив ҳужжатлари асосида фаолият юритади.
Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг асосий вазифалари :
- жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва содир этилишига йўл қўймаслик бўйича профилактик тадбирлар ўтказишнинг самарали тизимни яратиш;
- кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида содир этилган ходисалар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ва жиноятчиликка қарши кураш фаолияти натижалари бўйича ахборотларни тўплаш, жамлаш, системалаштириш ва уларни таҳлил қилишни ташкиллаштириш, жамоат тартибини сақлашда мавжуд куч ва воситалардан самарали фоидаланиш бўйича чораларни белгилаш;
- жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қўпорувчилик - террористик фаолият кўринишларини, гиёҳванд моддалар, ўқотар қурол - аслахаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш, шунингдек бошқа жиноий тажовузларни олдини олиш, аниқлаш ва уларнинг содир этилишига йўл қўймасликни амалга оширишда йўл - патрул хизмати, профилактика инспекторлари, жиноят - қидирув ва терроризмга қарши курашиш, ички қўшинлар ва ички ишлар идораларининг бошқа хизмат ва бўлинмалари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш;
- оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида кўчалар ва бошқа жамоат жойларида, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашда Патруль -пост хизмати нарядларининг самарадорлигини таъминлаш, шунингдек жиноят - қидирув ва терроризмга қарши курашиш аппаратлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг бошқа бўлинмаларига содир этилган жиноятларни «иссиқ излари» бўйича очишда ёрдам кўрсатиш;
- Патруль - пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари шахсий таркибининг фавкулотда вазиятларда харакат килиш учун доимий жанговар тайёргарлигини таъминлаш;
- ўқотар қурол, алоҳида фойдаланиш тартиби ўрнатилган предмет ва моддаларни сотиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг бузилишини олдини олиш ва бардам бериш, уларни ўғирланиши, йўқолиши, мақсаддан ташқари ёки жиноят мақсадларда ишлатилиш ҳолларини олдини олиш;
- ҳорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари хавфсизлигини таъминлаш, ваколатхоналар жойлашган ҳудудларларда оммавий тартибсизликлар, табиий офатлар хавфи ва фавқулотда ходисалар юзага келиши мумкин бўлганда, шунингдек ваколатхоналарнинг ичкарисига террористик, экстремистик ва бошқа жиноий мақсадларидаги шахсларни ўтиб кетишидан ишончли ҳимоялаш;
- жиноят содир этишда гумон қилинган ва ҳибсга олинган шахсларни ишончли қуриқлаш, уларни сақлаш ва конвой этиш тартиботига амал қилиниши, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун ҳибсга олинганлар учун махсус қабулхоналар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш;
- кинология хизмати фаолиятини ташкил этиш;
- Патруль - пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг, фуқароларни ўз - ўзини бошқариш идоралари, «махалла посбонлари» жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликни таъминлаш, уларнинг жамоат тартибини сақлаш борасидаги ишларни амалга оширишларида ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва уларни бу жараёнга фаол жалб этишни таъминлаш;
- карантин - қўриклаш тадбирларини амалга оширувчи отрядларнинг асосий вазифа ва мақсадлари Ўзбекистан Республикаси ҳудудида эпизоотияга қарши кураш тадбирлари олиб боришда жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлаш;
- ветеринария идораларига Республикада карантин - қўриклаш тадбирларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш, ҳайвонлар ва паррандалар орасида тарқалган ўта хавфли юқумли касалликларни бартараф қилиши бўйича уларнинг топшириқларини бажариш;
- Республикада чорвачилик ҳайвонларни, паррандаларни, чорва махсулотларини ва хомашёларни олиб кириш, олиб чиқиш, ташиш ҳамда ҳайдаб ўтиш қоидалари талабларини бажарилиши устидан назорат қилиш.



