Ташкилий–инспекторлик бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий-инспекторлик бошқармаси.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Ташкилий — инспекторлик бошқармаси Вазирлик аппаратини мустақил бошқармаси тизими бўлиб, ички ишлар идораларининг куч ва воситаларини бошқариш воколатлига эга, унинг хизмат фоалиятини юқори кўрсатгичларга эга бўлиш борасида ҳуқуқий негизини таъминлайди.
Ташкилий — инспекторлик бошқармаси ўз фаолиятини Коституция, қонун, қонуности актлари ва ИИВнинг меёрий актари асосида ташкил этади.
Бошқарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири фармойиши ва иш режаларига мувофиқ амалга оширилади.
Бошқарма бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Лавозими юзасидан у Вазирлик ҳайъатига аъзо.
Штатнинг бирлиги ва таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири томонидан тасдиқланади.
Қорақолпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят ва Тарспорт ИИБнинг тизималарида Ташкилий — инспекторлик бўлими, Тошкент шаҳар ИИББ таркибида эса Штаб мавжуд, уларнинг вазифалари Ички ишлар Вазирлиги ТИБ вазифаларига мос келади.
Асосий вазифалар куйидагилардир:
- Ўзбекистондаги ички ишлар идораларининг хизмат фаолиятини такомиллаштириш ва республикадаги бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар билан ҳамкорлигини таъминлаш;
- Тезкор вазиятни узликсиз кузатиш ва унинг ўзгариши юзасидан ўз вақтида тегишли чоралар кўриш;
- Тахлилий ва режалаштириш ишларини ташкиллаштириш, юқори давлат ҳокимияти ҳамда ташкилотларга, конституцион идораларга маълумотларни юбориш;
- Ижрони назорат қилиш ва текшириш;
- Вазирлик аппаратини бошқа хизматлари Билан биргалигида илғор тажриба ва илмий техник ютуқларни амалиётга тадбиқ этиш;
- Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларининг жиноятчиликка қарши кураш борасида халқаро алоқаларни урнатиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш;
- Ўзбекистон Республикаси ИИВ мутассадди хизматлари Билан биргаликда ички ишлар идораларининг асосий йўналишлари бўйича қонун лойиҳалари ҳамда меёрий хужжатларини биргаликда ишлаб чиқишда қатнашиш.



