Кундалик хабарлар

Ғалла – ризқ-рўзимиз.

Ғалла – ризқўзимиз. У халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлиги рамзидир. Миллий қадриятларимизда ҳам ризқ-насибамиз бўлмиш нон эъзозланади. Азал-азалдан табаррук неъматнинг қадрига етадиган халқимиз уни машаққатли меҳнат эвазига қўлга киритилишини чуқур англайди ва азму шижоати баланд, заҳматкаш, фидойи деҳқонларимизга тасаннолар айтади. 

Бу йил об-ҳавонинг инжиқлигига қарамай, ҳардоимдагидан-да мўл ва баракали ҳосил етиштирилди. Мамлакатимиз деҳқон ва фермерлари, барча дала меҳнаткашлари томонидан 7 миллион тонна сара дон ўриб-янчиб олиниб, йиллик шартнома мажбурияти ортиғи билан бажарилди. Мард ва танти бободеҳқонларимиз пешона тери эвазига етиштирилган буғдойни нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиштиришда, улкан ғалла хирмонлари бунёд этишда ички ишлар идоралари ходимларининг ҳам муносиб хизмати бор. Осойишталик посбонлари фермер хґжаликлари томонидан етиштирилган ҳосилни кўз қорачиғидек асрашда, дон маҳсулотларини нобудгарчиликсиз қабул пунктларига етказиб беришда, уларнинг талон-тарожликларсиз сақланиши, йўл ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашда яқиндан ёрдам беришди.

Республика Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган Ҳайъат мажлиси якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2010 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олишни ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлашда ҳамда мамлакатимиз ғалла мустақиллигига эришишда етишган ҳиссалари учун ИИВ ППХ ва ЖТСББ, ЙҲХББ, ҲООББ, ЖҚ ва ТҚКББ, ЁХББ, «Қўриқлаш» республика бирлашмаси, ХЧК ва ФРБ, ПТЭМ ва ШТБИХ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ва Транспорт ИИБ, шунингдек, вазирлик олий таълим муассасаларининг бир гуруҳ ходимлари эсдалик совғалари – қимматбаҳо қўл соатлари билан мукофотландилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг навбатдаги Ҳайъат мажлисида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Б. Матлюбов мукофотларни тантанали равишда эгаларига топширди.

Дарҳақиқат, буғдой – халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз қут-баракаси манбаидир. Зотан, осойишта, тинч, халқи тўқ ва фаровон юртнинг келажаги буюкдир.