Кундалик хабарлар

"Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ҳужжатларини юритиш тартиби" мавзусидаги ўқув семинар

2010 йилнинг 11 май куни Термиз шахрида жойлашган вилоят божхона бошкармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ташаббуси билан “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг судлар томонидан кўриб чиқилишини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши юзасидан мавжуд муаммолар” мавзусида конференция ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирининг ўринбосари Х.Исхоков,Ўзбекистон Республикаси Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят суди, адлия бошқармаси, божхона, прокуратура, солиқ бошқармаси, санитария эпидемиология станцияси ходимлари қатори вилоят ИИБ ички ишлар идорасининг ҲООБ , Тергов, ЙҲХБ, ХЧК ва ФРБ хамда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси ходимлари иштирок этишди. 

Конференция бош маърузачиси Республика Адлия Вазири ўринбосари Х.Исхоков ўз нутқида, амалиётдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс 1994 йилда ишлаб чиқилганлигини, шундан буён ҳаётда кўп ўзгаришлар рўй берганлигини, иш жараёнида маъмурий кодекснинг саёз томонлари билинаётганлиги, улар жумласига мисол тариқасида маъмурий кодексда яраштирув институти йўқлиги, кодекснинг 35 моддасида маъмурий қамоқда муддатлар суткалар билан ҳисобланиши белгиланганлиги, аммо нега соатлар билан хисобланмаслиги очиқ қолдирилиб, дастлаб уч соат ушланганлиги бўйича тушунтириш берилмаганлиги, Кодекснинг 23 моддасида эхтиёт чораси турлари кўрсатилиб улар ичида огохлантириш йўқлиги,шу билан бир қаторда кодекс 21 моддасига биноан огохлантириш амалиётга кўп қўлланилаётганлиги, улар жазо турига кирмаслиги, натижада рецидив холатда улар инобатга олиш олинмаслиги ёритилмаганлиги, маъмурий иш тугатилганда фуқароларда сақланиши мумкин бўлмаган ашёларни тақдири қандай хал этилиши бўйича аниқ йўриқнома берилмаганлиги, эхтиёт чоралари тури бўлган ҳақини тўлаш шарти билан маъмурий ҳуқуқбузарлик қуроли бўлган ашёни олиб қўйиш жазоси амалда ишламаётганлиги ва бир қатор бошқа масалалар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Ушбу конференцияда ички ишлар идоралари ходимлари ҳам фаол иштирок этишиб, ўз чиқишларида мавжуд Маъмурий кодексда юқорида санаб ўтилган холатдардан ташқари, муаммоли масалалар борлиги, жумладан Кодексда жабрланувчи адвокат хизматидан иш кўрилиши бошлангач, маъмурий ҳуқуқбузар эса ушланган вақтдан бошлаб фойдаланиши мумкинлиги кўрсатилган бўлиб, адвокатни иштирокини амалда ҳуқуқбузарлик содир этилгач икки тарафга хам бу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши лозимлиги, ушланганлик ҳақида мансабдор шахс хабар бериши керак деб кўрсатилиб аммо қанча вақт ичида у хабар бериши, ва нега ҳуқуқбузарни ўзи бу ҳақда тегишли равишда телефон ҳуқуқидан фойдаланиб хабардор этолмаслиги мавхум бўлиб қолаётгани, эхтиёт чораси институти йўқлиги сабабли маъмурий ҳуқуқбузарлар турар жойларидан узоққа шу жумладан Россияга кетиб қолишаётганликлари ва бошқа бир қатор муаммоларни айтишиб амалдаги Кодексни тубдан ўзгартириш вақти етганлигини эътироф этиб, маъмурий ишларни тез ва ўз вақтида кўришлик учун маъмурий судьялар киритилишини замонни ўзи талаб қилаётганини айтиб ўтишди.
Тадбир фикр ва мулохазага бой равишда ўтиб қатнашувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Тадбир сўнггида Ўзбекистон респбуликаси Адлия Вазири ўринбосари Х.Исхоков мазкур конференцияда кўтарилган барча муаммоли масалалар ва билдирилган фикр ва таклифлар обдон ўрганилиб бахо берилиши айтди.