Кундалик хабарлар

Ички ишлар ходимлари ўртасида “Самбо” ва “Минифутбол” спорт мусобақаси

Вилоят спорт маҳоратини ошириш олий спорт мактаби спорт залида вилоят ички ишлар идоралари ходимлари ўртасида спортнинг “Самбо” тури бўйича биринчилик бўлиб ўтди. Уч кун давом этган мусобақада 24 жамоа 5 вазн тоифасида гиламга тушдилар қизиқарли ва муросасиз кечган белашувларда биринчи ўринни Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармаси жамоаси, иккинчи ўринни эса алоҳида вазифаларни бажарувчи махсус отряд жамоаси, учунчи ўрин эса пост патрул хизмати батальони ходимлари жамоаси эгаллади. Ғолиб ва совриндорларга вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти генерал майор Ғ.Т.Қодиров томонидан қиммат баҳо совғалар ҳамда пул мукофотлар билан тақдирлашди. 

Вилоят ички ишлар ходимлари ўртасида “Олимпия захиралари” тайёрлаш мажмуида “Минифутбол” бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Ўтказилган мазкур мусобақада 10 дан зиёд жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. Барча рақиблардан ҳар томонлама устун келган Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармаси жамоаси биринчи уринни егаллашди, иккинчи ўринни алоҳида вазифаларни бажарувчи махсус отряд жамоаси учунчи ўрин эса пост патрул хизмати батальони ходимлари жамоаси эгалади. Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан есталик совғалари топширилди.