ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
Шу йилнинг 15-16 март кунлари Қарши шаҳрида “Республика ички ишлар идораларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва бу соҳада бошқа идоралар ҳамкорлик фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда ИИВнинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим ва бўлинма ходимлари, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоатчилик ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Мазкур семинарни вилоят ҳокими, сенатор Нуриддин Зайниев қисқача кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор А. Ҳ. Қўлдошев ўқув-семинар кун тартибидан ўрин олган дастлабки мавзу доираси ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Унда кейинги йилларда юртимизда амалга оширилган кенг қамровли ҳуқуқий ислоҳатлар ва қонунчилик тизимида либераллаштиришлардан кўзланган мақсад инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий механизмини яратиш эди. Бугунги кунда бу қилинган саъй ҳаракатлар ўзининг самарасини берди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи олтмишдан ортиқ Халқаро Пакт ва Конвенцияларга қўшилди. Ҳуқуқий ислоҳатлар самараси ўлароқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд ҳокимияти фуқароларни жазоловчи эмас, қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айланганлигини алоҳида такидлади. ИИВ тизимида янги ташкил этилган Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим ва бўлинмалари ўтган бир ярим йил ичида ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳокимликлар, жамоатчилик ва ОАВлари вакиллари ҳамкорлигида талайгина ишларни амалга оширди. Биргина вилоят ички ишлар бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси ходимларининг самарали хизмат олиб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, улар томонидан амалга оширилган ишлар тўпланган тажрибаларнинг дастлабки мактаби сифатида хизмат қилади дея эътироф этди. Семнар давомида республика ички ишлар идораларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида Ўзбекистон республикаси ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Илҳом Турғунов маърузаси тингланди. Омбудсманнинг вилоят минтақавий вакили, Қарши Давлат университети ректори, профессор Муродулла Нормуродов семинар қатнашчиларига вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлар хусусида маълумот бериб қолмасдан иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар қайтарди.
Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида вазирлик ҳамда бошқарма меъёрий ҳужжатлари асосида ташкил этилган ишлар ҳақида ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси бошлиғи, майор Ч. Кўчаров, Тошкент шаҳар ИИББ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлим бошлиғи, полковник А. Эрназаров, Тошкент, Сирдарё, Наманган ва бошқа вилоят ИИБлари вакиллари ўз хизмат тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ички ишлар идоралари вакилларининг бошқа ташкилот ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. Вилоят Адлия бошқармаси, вилоят маънавият ва тарғибот маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими, Қашқадарё телерадиокомпанияси, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ва бошқа жамоатчилик ташкилот раҳбарлари ўз йўналишлари асосида ишлаб чиқилган дастурлар, қўшма тадбирий режалар асосида бажарилаётган ишлар кўлами билан иштирокчиларни яқиндан таништирдилар.
Бошқарма ИҲҲҚ ва ЮТБ матбуот хизмати томонидан тайёрланиб эфирга узатиб келинаётган “02 АЛОҚАДА...” номли кўрсатувдан лавҳалар намойиш этилди. Бундан ташқари семинар иштирокчилари ички ишлар бошқармасида амалга оширилган ишлар, ходимлар учун яратилган шарт шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бошқарма инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси биносида бўлиб амалий иш тажриба алмашиш баробарида келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ўзаро фикр мулоҳаза алмашдилар.
Ўқув-семинарнинг иккинчи кунида қатнашчилар Нишон туман ИИБда замонавий услубда бунёд этилган фуқароларни тўсиқсиз қабул қилиш хонаси фаолияти билан танишдилар. Бу масканда яратилган қулайлик республика ички ишлар тизимида оммавийлаштиришга намуна сифатида хизмат қилишини иштирокчилар алоҳида такидлашди. Шунингдек, улар Қарши ва Шахрисабз шаҳарларидаги диққатга сазовор тарихий-маданий ёдгорликларни ҳам кўздан кечиришди






