Ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар бўйича маълумот.
Ёнғин хавфсизлиги Диспетчерлик хизматларига 2009 йил 21-сентябрдан27-сентябрь кунигача бўлган даврда 218 марта ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушиб, ушбу хабарларнинг 213 тасида ёнғин содир бўлганлиги ва 5 таси ёлғон чақириқ эканлиги маълум бўлган. Ёнғинлар оқибатида 5 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олган, 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Ёнғинларни бартараф этиш жараёнида ёнғин ўчирувчилар томонидан 194 млн. 951 минг 756 сўмлик қурилиш ва 141 млн. 872 минг 425 сўмлик моддий бойликлар сақлаб қолинган.
Ҳафтанинг ўзига хос ёнғинлари.
2009 йил 22-сентябь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мавлонов кўчаси, 3-уй, 136-хонадонда яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро А.Хадиевнинг уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг 2 м.кв майдонда юмшоқ мебелнинг устки қопламаси ёниб зарарланган.
Ёнғин ўчириш вақтида А.Хадиев ва унинг турмуш ўртоғи С.Хадиеваларнинг тутундан захарланган ҳолдаги жасадлари топилган. Ёнғин ўчирилмаган сигарета қолдиғидан келиб чиққан, - деб таҳмин қилинмоқда.
2009 йил 28-сентябрь куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги мавзесида ҳаракатланиб кетаётган «Интертранс» автокорхонасига қарашли «Отайўл» русумли, давлат рақами 10 AU 030 бўлган автобусда ёнғин содир былган. Ёнғин натижасида автобуснинг мотор ва салон ички қисми ёниб зарарланган. Ёнғин - мотор қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви оқибатида келиб чиққан, - деб таҳмин қилинмоқда.






