Президентимизнинг республикамизда биометрик маълумотларга эга бўлган янги намунадаги паспортларни жорий этиш тўғрисида Фармони қабул қилингани аҳоли ўртасида турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айримлар бундай паспортлар маълум доирадаги одамлар учунгина керак деса, баъзилар бармоқ изларини олишади, фақат чет элга тез-тез бориб турадиган фуқаролар ундан хорижий паспорт сифатида фойдаланади, дейишмоқда. Бошқа бировлар эса янги намунадаги паспортда одамнинг вазни ўсиб бориши ва кўзларининг ранги инобатга олинади, деган фикрни ўртага ташлаяпти. Кўриниб турибдики, мутахассис шарҳисиз биометрик паспортнинг асл моҳияти хусусида бир тўхтамга келиш мушкул. Шуни инобатга олиб мухбиримиз Фармонда кўзда тутилган ҳолатларнинг моҳиятини тушунтириб беришини сўраб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, полковник Б. Шорихсиевга мурожаат қилди.
– Бадриддин Усмонович, аввало янги намунадаги паспорт эгасининг айнан қандай биометрик маълумотлари хусусида гап кетаётгани ва бундай зарурат нега туғилганини тушунтириб берсангиз.
– Келинг, сўзимни саволингизнинг иккинчи қисмига жавоб бериш билан бошлай қолай. Агар эътибор берган бўлсангиз, Фармонда Ўзбекистон Республикаси Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)нинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканлиги аниқ-равшан кўрсатиб ўтилган. Шундай экан, унинг барча талабларига бўйсуниб, билдираётган тавсияларига риоя қилиниши зарур. ИКАОга аъзо бўлган давлатлар зиммасига юклатилаётган мажбуриятлардан бири электрон машина ҳисоблайдиган ҳужжатлар, яъни паспортларни олиб ўтиш хавфсизлигини таъминлашда стандарт талабларига риоя қилишдан иборат. Шуни унутмаслик лозимки, паспорт том маънода қимматли ва инсон шахсини белгиловчи, у ёки бу давлат фуқароси эканлигини англатувчи, ниқоят, халқаро сайёқликда муқим омил бўлган ҳужжат ҳисобланади. Шу боис қам Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенцияси (1944 йил декабрь) ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)нинг Монреаль Ассамблеясининг 2004 йилдаги қарори (резолюцияси) га мувофиқушбу ташкилотга аъзо давлатлар 2010 йилдан кечиктирмай эгаларининг шахсий биометрик параметрлари ва белгиланган маълумотлари ҳақида электрон ахборот жамланган ҳамда юқори ҳимоя даражасига эга фуқаро паспортларининг жорий этилишини таъминлашлари шарт. Шундай қилиб Фармонда таъкидланганидек, биометрик маълумотларга эга паспортлар халқаро фуқаро аэронавигацияси хавфсизлигини таъминлаш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг қалбакилаштирилишига қарши ҳимоя даражасини ошириш, Давлат чегарасидан ўтишда шахсни аниқва тезкор идентификациялаш механизмларини такомиллаштириш, халқғаро авиациялар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилмоқда. Ҳозиргача дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатида замонавий ахборот технологиялари ёрдамида тайёрланган биометрик параметрли паспортлар жорий этилган.
Таъкидлаш жоизки, йўл ҳужжатлари хавфсизлигини янада ошириш бўйича тавсия этилаётган усуллар ҳужжат бланкасига буюртма беришдан тортиб, шахсга тайёр бўлган паспортни топширишгача бўлган жараённи қамраб олган. Қатор мамлакатлар ҳуқуқни муқофаза қилиш идоралари айрим шахслар, ташкилотлар, жиноий гуруҳлар, паспорт олиш ҳуқуқи бўлмаган, яъни фуқаролиги бўлмаган шахслар, тергов идораларидан яшириниб юрган жиноятчилар, террорчиларнинг яширинча паспорт олиши учун катта маблағ сарфламоқчи бўлган ҳолатига дуч келишган. Бундай қолатда паспорт фуқаро шахсини тасдиқловчи муҳим қужжат сифатидаги ақамиятини йўғотади. Ана шундай вазиятлардан келиб чиғиб, ИКАО стандартлари ишлаб чиқилиб, унда биринчидан, электрон ҳисоблаш машиналари ҳисоблайдиган ҳужжатлар тайёрлашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, иккинчидан, рақамли фотосуратларни қўллаш, учинчидан, паспорт саҳифаларига визуал тасвир ҳамда маълумотларни жойлаштириш, ниҳоят шахснинг биометрик параметрлари, яъни қўл-бармоқ излари бўлиши кўзда тутилган. Фуқарога қоида бўйича барча маълумотлар – унинг фотосурати, исм-шарифи, отасининг исми, туғилган вақти ва жойи, шунингдек, паспорт берган орган ва биометрик параметрлари махсус электрон чип – фақат шу соҳанинг мутахассисигина «ўқий оладиган» микросхемага кодланади.
– Фармонда сиз раҳбарлик қилаётган хизмат олдида нафақат белгиланган маълумотлар, балки фуқароларнинг биометрик параметрларини тўплаш вазифаси ҳам турганлиги айтиб ўтилган. Бу янги намунадаги паспортлар билан таъминлаш борасидаги барча масалалар фақат ХЧК ва ФРБ зиммасига юклатилганини англатадими ёки мазкур жараёнда ички ишлар идораларининг бошқа хизматлари, айтайлик, ахборот маркази, эксперт-криминалистика маркази ҳам иштирок этадими?
– Сўзсиз, бошқа хизматлар билан яқин алоқа ўрнатмай туриб, қўйилган вазифаларни бажариш мушкул. Бу ҳақда яқинда бўлиб ўтган республика Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг мажлисида ҳам сўз юритилди. Кенг қамровли тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Б. Матлюбов томонидан тасдиқланди. Ушбу режага кўра қатор бошқармалар олдига уларнинг ваколат доирасидан келиб чиққан ҳолда аниқ мақсадли вазифалар қўйилди. Бизнинг хизматимиз, шунингдек, Ахборот маркази, ЭКМ, ХБ, МИБ, МТТБ, ИҲҲҚ ва ЮТ, Алоқа бўлими, «Интерпол»нинг Ўзбекистондаги ММБнинг юқори малакали ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Айни пайтда фуқароларга биометрик паспортлар берилаётган МДҲ давлатларининг тажрибаси, биометрик паспортларни расмийлаштириш тартибининг меъёрий базаси, шунингдек, ушбу мамлакатларда амал қилинаётган паспорт тизими тўғрисидаги Низом ўрганилмоқда. Ана шу асосда республикамизда қам паспорт тизими тўғрисидаги янги тақрирдаги Низом лойиҳаси тайёрланаяпти. ХЧК ва ФРБ қамда унинг бўлинмалари олдида ҳар йили бериладиган паспортлар ҳақидаги статистик маълумот таҳлилини инобатга олган ҳолда, 2010–2015 йиллар давомида аҳоли паспортини босқичма-босқғич алмаштириш учун керак бўлган биометрик паспортлар сонини аниқлаш вазифаси турибди. Бундан ташқари, хизматимиз бўлинмалари учун махсус хоналар ажратиш ва хизмат кўрсатишга тайёрлаш масаласи ҳал этилаяпти. Бу жойларда биометрик маълумотлар тўплаш ва персоналлашган паспортлар бериш амалга оширилади. Мазкур хоналарни зарур техникалар, мебеллар ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш, бўлинмаларни ахборот технологиялари соҳасидан хабардор бўлган малакали мутахассислар билан таъминлаш сўзсиз, биометрик паспортлар сифатли бўлиши ва ўз вақтида топширилишида муҳим аҳамият касб этади.
Бошқа хизматларга келсак, юқорида айтиб ўтганимдек, уларнинг ҳар бири ўз ваколат доирасидаги вазифаларни бажаради. Масалан, алоқа бўлими юқори тезликдаги алоқа канали узлуксиз ишлашига жавоб беради. Хўжалик бошқармаси, МТТБ, МИБ моддий-техника ва хўжалик ишлари билан боғлиқ масалалар, хусусан, хоналар ажратиш ва хизмат кўрсатишга тайёрлаш, уларни зарур жиҳозлар билан таъминлашга масъул ҳисобланади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси эса ХЧК ва ФРБнинг янги шароитдаги фаолиятини таъминловчи, масалан, юқорида айтиб ўтилган паспорт тизими тўғрисидаги янги тақрирдаги Низом ҳамда биометрик паспорт олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўплаш пунктларига керакли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади. «Биопаспорт» лойиҳасини жорий этиш жараёнида ИИВ Ахборот маркази, Эксперт-криминалистика маркази ва «Интерпол»нинг Ўзбекистондаги ММБ мавжуд маълумотлар базаси бўйича текширув ишларини амалга оширади.
– Бадриддин Усмонович, Фармонда биометрик паспортларни марказлашган қолда тайёрлаш билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамаси ҳузурида ташкил этилган Давлат персоналлаштириш маркази (ДПМ) шуғулланиши таъкидланган. Ушбу марказ ва сиз айтиб ўтган ХЧК ва ФРБ биометрик маълумотларни қабул қилиш хизматлари ўртасидаги қамкорлик қай тарзда кечади?
– Биз ХЧК ва ФРБ базасида – Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шақар ИИББ, вилоятлар ИИБ ХЧК ва ФРБ ҳамда шаҳар-туман ИИБларида икки юз ўн бешта ана шундай пунктлар ташкил этиш ниятидамиз. Бу жойларда янги намунадаги паспортни олиш учун мурожаат қилган фуқаролар қабул қилинади, уларнинг аризалари ва буюртмалари асосида биометрик паспорт тайёрлаш учун Давлат персоналлаштириш марказига биометрик маълумотлар тўпланиб топширилади. ДПМ тушган буюртмага қараб ўзида персоналлашган биометрик маълумотлар ва паспорт эгасининг белгиланган маълумотлари тўғрисидаги электрон тарқатувчи ахборот мавжуд бўлган паспорт тайёрлаб беради. Шундан сўнг фуқарога ўзи мурожаат қилган ХЧК ва ФРБ бўлинмаларидан паспорт берилади.
– Айрим фуқароларимиз чет элларда яшаб, таълим олишади, ишлашади ва ҳоказо. Улар ўз паспортларини янги намунадаги паспортга алмаштириш учун қаерга мурожаат қилишлари лозим?
– Фармонда маълумотлар ва биометрик параметрларни тўплаш, ушбу маълумотларни ДПМга юбориш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортларнинг ўз вақтида берилишини таъминлаш ИИВ ХЧК ва ФРБ бўлинмаларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хориждаги консуллик муассасаларига ҳам юклатилганлиги кўрсатиб ўтилган.
– Фармонда амалдаги паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш муддатлари аниқ кўрсатиб ўтилган...
– Тўғри ўйланган, деб ҳисоблайман. Чунки йигирма беш миллиондан ортиқ одам истиқомат қилаётган, шулардан олтмиш фоизи паспортга эга, йилига эса юз минглаб йигит-қизларимиз балоғат ёшига етаётган мамлакатда паспортлаштириш жараёнига оқилона ёндашмаса бўлмайди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, паспортларни янги намунадаги биопаспортга алмаштириш беш йил ичида, икки босқичда амалга оширилиши кўзланмоқда. Биринчи навбатда республика вазирликлари, идоралари ва муассасалари хизматчиларига, хорижга чиқаётган ёки чет элдаги жисмоний шахсларга берилади. Бундан ташқари, 16 ёшга тўлган ёки паспорт алмаштириш ёшида бўлганлар, яъни 25 ёки 45 ёшдаги фуқаролар бундай имкониятдан фойдаланади. Шундан сўнг эса 2011–2015 йиллар давомида республикамиздаги қолган барча фуқароларга биометрик паспортлар берилади.