Ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар бўйича маълумот.
Ёнғин хавфсизлиги хизматининг Диспетчерлик хизматларига 2009-йилнинг 13-июлидан 19-июлигача бўлган даврда 279 марта ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушиб, ушбу хабарларнинг 9 таси ёлғон чақириқ эканлиги ва 270 тасида ёнғин содир бўлганлиги маълум бўлган. Содир бўлган ёнғинлар оқибатида 20 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олган ва 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Ёнғинларни бартараф этиш жараёнида ёнғин ўчирувчилар томонидан 228 млн. 224 минг 685 сўмлик қурилиш ва 206 млн. 197 минг 845 сўмлик моддий бойликлар сақлаб қолинган.
Ҳафтанинг ўзига хос ёнғинлари.
2009 йил 16 июль куни Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, «Эски Жомбой» махалласи, Худойберди Каримов кўчасида яшовчи фуқаро У.Негматованинг уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари 120 м.кв. майдонда зарарланиб, қўшниси Х.Пардаевнинг уйига ўтган. Унинг 90 м.кв.майдонда томи, шифти, қисман уй жиҳозлари зарарланган ва сўнгра ёнғин яна бир қўшниси фуқаро Ф.Султоновнинг уйига ўтиб, 60 м.кв. майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин - электр симларининг қисқа туташуви оқибатида У.Негматованинг уйида бошланган, - деб топилди.
2009 йил 17 июль куни Андижон вилояти, Избоскан тумани, Т.Шокиров махалласида яшовчи фуқаро З. Усмонованинг яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари 95 м2 ва қўшниси фуқаро Р.Саттаровнинг уйига ўтиб, 20 м2 майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин - электр симларининг қисқа туташувидан келиб чиққан, - деб тахмин қилинмоқда.






