Кундалик хабарлар

ДОВЮРАКЛАР СПОРТ МУСОБАҚАСИ.

Шу йилнинг 17-18 июль кунлариҚарши шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳидаёнғин ўчириш амалий спорти бўйича илк бор “Ёнғин хавфсизлиги”- “Пожарная безопасность” журнали кўчма кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. 

Ўйингоҳда ушбу мусобақада иштирок этувчи Тошкент шаҳри ва Тошкент, Жиззах, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари жамоалари саф тортди. Уни ИИВ ЁХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Исроил Юлдошев қисқача кириш сўзи билан очди. Мусобақа очилишига бағишланган ушбу тадбирда иштирок этган “Ёнғин хавфсизлиги”- “Пожарная безопасность” журнали бош муҳарири Рустам Аблязис ушбу турнинг илк бор Қарши шаҳрида ўтказилаётганлиги, қолаверса довюраклар спорт мусобақаси журналнинг ташкил топганлигининг 10 йиллигига бағишлаб ўтказилаётганлиги билан аҳамиятли эканлигини алоҳида такидлади.

Бу мусобақа келгусида ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиб борилади. Соҳа ходимларини кутилмаган вазиятларда маҳорат кўрсатиб ёнғин ўчириш воситаларини тезкорлик ва чаққонлик билан қўллаб, инсонлар ҳаётини ёнғин хафидан қутқариш, мол-мулкларини асраб қолишга, ватан ва халқ олдидаги ўз бурчларини бажаришда, уларнинг жисмонан соғлом, чаққон ва чидамли қилиб тарбиялашда чиниқиш турнири сифатида хизмат қилиши шубҳасиз.

Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янграб, мусобақа байроғи кўтарилди. Ушбу мусобақада иштирокчи жамоалар дастлабки куни 100 метрга ёнғин ўчирувчилар эстафетаси бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Унда Ташкент шаҳри жамоасига тенг келадиган рақиб топилмади. Ишғол қилиш нарвони билан ўқув минорасининг тўртинчи қаватига кўтарилишда Тошкент шаҳри, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича Қашқадарё вилояти жамоаси энг юқори кўрсаткичга эришди. Кейинги йилларда ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этиб, ўзининг рекорд натижасига эга Қашқадарё жамоаси аъзоси Раҳимжон Рўзиев бу гал ҳам рақиб жамоа аъзоларига имконият бермади. Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри биринчи, Қашқадарё ва Тошкент вилояти вакиллари иккинчи ва учунчи ўринларни қўлга киритишди.

Ғолиблар “Ёнғин хавфсизлиги”- “Пожарная безопасность” журналининг кўчма кубоги ва Республика ИИВ ЁХББ ёнғин ўчириш амалий спорти федерациясининг биринчи даражали диплом, фахрий ёрлиқ ва қиммат баҳо совғалари билан тақдирланди.