«Одам савдосига қарши курашда маҳаллий ўзини –ўзи бошқариш органларининг ўрни ва вазифалари»
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси ва ИИВ ўртасида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга, қонунийликни таъминлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ишлари бўйича Меморандум ижроси бўйича, 2009 йилнинг 17 июль куни Музработ туманидаги “Музработ ўрмон хўжалиги коллежи”да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ташаббуси билан Музработ туманидаги «Бешқўтон» маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2008 йилдаги «Одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-911 сонли Қарорининг ижросини таъминлашда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўрни ва вазифаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси, Сурхондарё вилояти ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси ҳамда бошқарма Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш бўлими, Музработ тумани ҳокимлиги қошидаги Маънавият тарғиботи маркази, Музработ тумани ИИБ, Ўзбекистон Республикаси МХХ Сурхондарё вилояти Музработ тумани бўлими ходимлари, Музработ тумани Имом-хатиби, Музработ туманидаги «Бешқўтон» маҳалла фуқаролар йиғини маҳалла раислари, котиблари, маслаҳатчилари, маҳалла оқсоқоллари, коллеж ўқитувчилари, шунингдек маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси Ш.Абдухалимов ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари ўз маърузалари билан қатнашдилар.Семинарда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йилдаги «Одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-911 сонли Қарорининг ижросини таъминлашда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликнинг йўналишлари, бу борадаги ютуқлар ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида, шунингдек келгусидаги истиқболлари хусусида сўз юритдилар.
Семинар мунозараларга бой тарзда ўтди.
Семинар якунида келгусида ҳамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва яхшилашга доир қарорлар қабул қилинди.






