Ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар бўйича маълумот.
Республика Ёнғин хавфсизлиги Диспетчерлик хизматига 2009-йил 29-июндан 5-июль кунигача ўтган бир ҳафта мобайнида 326 марта ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушган, шулардан 11 таси ёлғон чақириқ бўлиб, 315 тасида ёнғин содир бўлганлиги қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 11 нафар фуқаро тан жарохати олган, 5 та фуқаро ҳалок бўлган.
Ёнғин ўчирувчилар томонидан тахминан 229 млн. 269 минг 115 сўмлик қурилиш ва 1млрд. 888 млн. 816 минг 413 сўмлик моддий бойликлар сақланиб қолинган.
Ҳафтанинг ўзига хос ёнғинлари.
2009 йил 1 июль куни Наманган вилояти, Наманган тумани, Тегирмон кўчасида яшовчи фуқаро У.Жўраевнинг уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг 120 м.кв. майдонида томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин - электр симларининг қисқа туташувидан келиб чиққан, - деб тахмин қилинмоқда.
2009 йил 4 июль куни Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Бирлик кўчаси 2/11-уйда яшовчи фуқаро Ў. Холматовнинг молхонасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида молхонанинг 50 м.кв. майдонда шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғин - ҳовлидаги чиқиндиларни ёқиш вақтида аланга молхонага ўтиб кетганлигидан келиб чиққан,- деб топилди.






