Кундалик хабарлар

Комил инсон тарбияси ва Инсон ҳуқуқлари

Сурхондарё вилоят ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси ташаббуси билан Термиз Давлат Университети қошидаги 2-сонли Академик лицейда «Комил инсон тарбиясида Инсон ҳуқуқларининг ўрни» мавзусида семинар ўтказилди. 

Семинарда Сурхондарё вилоят ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) Сурхондарё вилояти бўйича минтақавий вакили, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг Сурхондарё вилоят филиали ходимлари, шунингдек Термиз Давлат Университети қошидаги 2-сонли Академик лицейнинг ўқитувчи ва мураббийлари ҳамда ўқувчи ёшлари иштирок этдилар.

Семинарда сўзга чиққан маърузачилар Комил инсон тарбиясида Инсон ҳуқуқларининг ўрни, ащамияти ва унинг бугунги кунда республикамиздаги таълим муассасаларида, ўқув даргоҳларида таълим стандартлари қаторида ўқитилишининг асл мақсади ва моҳияти хусусида сўз юритдилар.

Семинарда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва соҳага оид бошқа меъёрий ҳужжатлари, Асосий Қонунимиз ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда комил инсонни тарбиялаш ғоясига қанчалик эътибор берилганлиги, инсон камолотининг асосий шартларидан бири бўлган маънавий ва маърифий етукликнинг аҳамияти ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтдилар. 

Шунингдек, семинарда қатнашган давлат ва нодавлат ташкилотларнинг вакиллари Комил инсон тарбияси ва Инсон ҳуқуқларининг таъминланиши борасида фаолият кўрсатишаётган ташкилот ва идораларда олиб борилаётган ижобий ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.