Ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар бўйича маълумот.
Республика Ёнғин хавфсизлиги Диспетчерлик хизматига 2009-йил 22-июндан 28-июнь кунигача ўтган бир ҳафта мобайнида 340 марта ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушган, шулардан 5 таси ёлғон чақириқ бўлиб, 335 тасида ёнғин содир бўлганлиги қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 2 нафар фуқаро тан жарохати олган, ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин ўчирувчилар томонидан тахминан 255 млн. 262 минг 569 сўмлик қурилиш ва 213 млн. 205 минг 487 сўмлик моддий бойликлар сақланиб қолинган.
Ҳафтанинг ўзига хос ёнғинлари.
2009 йил 22 июнь куни Жиззах вилояти, Жиззах тумани, Муқимий кўчаси, 26-уйда яшовчи фуқаро Б.Мамасолиевнинг уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг шифт қисми 30 м.кв. майдонда ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида уй эгасининг набираси 2004 й.т. М.Хусанова 42 % куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.Ёнғин - М.Хусанованинг гугурт билан ўйнаши натижасида келиб чиққан, - деб топилди.
2009 йил 28 июнь куни Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Шахрихон шаҳарчаси, Абдурахмонов кўчаси, 32-уйда яшовчи фуқаро А.Исмоиловнинг уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг том ва шифт қисми 70 м.кв. майдонда ёниб зарарланган.Ёнғин - электр симларининг қисқа туташувидан келиб чиққан, - деб тахмин қилинмоқда.






