Ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар бўйича маълумот.
Республика Ёнғин хавфсизлиги Диспетчерлик хизматига 2009-йил 15-июндан 21-июнь кунигача ўтган бир ҳафта мобайнида 341 марта ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушган, шулардан 4 таси ёлғон чақириқ бўлиб, 337 тасида ёнғин содир бўлганлиги қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 8 нафар фуқаро тан жарохати олган, 1 та фуқаро ҳалок бўлган.
Ёнғин ўчирувчилар томонидан тахминан 266 млн. 053 минг 929 сўмлик қурилиш ва 214 млн. 830 минг 396 сўмлик моддий бойликлар сақланиб қолинган.
Ҳафтанинг ўзига хос ёнғинлари.
2009 йил 16 июнь куни Наманган вилояти, Наманган шаҳри, 14-берк «Бешкапа» кўчаси 8-«Г» уйда яшовчи фуқаро И.Сиддиқовнинг уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг том қисми 25 м2 ва қўшниси - 8-«Ж» уйда яшовчи фуқаро А.Қосимовнинг уйига ўтиб, 50 м2 майдонда том қисми ёниб зарарланган.Ёнғин - фуқаро И.Сиддиқовнинг уйида газ плитаси ёқилиб, назоратсиз қолдирилишидан келиб чиққан,- деб гумон қилинмоқда.
2009 йил 20 июнь куни Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Беруний кўчаси 1-уйда жойлашган, «Семурғ» унитар корхонасига қарашли, хозирги кунда иш фаолияти тўхтатилган кинотеатрда ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида кинотеатрнинг том ва шифт қисми 150 м2 майдонда ёниб зарарланган.Ёнғин - электр симларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққан деб тахмин қилинмоқда.






