Асосий ҳуқуқлар ҳимояси давлат муҳофазасида.
Сурхондарё вилоят ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси ҳамда Жарқўрғон тумани ИИБ раҳбарияти билан ҳамкорликда Жарқўрғон туманидаги «Жарқўрғон саноат касб-ҳунар коллежи»да «Инсон ҳуқуқлари - Олий қадрият» мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Сурхондарё вилоят ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси, Жарқўрғон тумани ИИБ раҳбарияти ва ходимлари, Жарқўрғон тумани Ҳокимлиги қошидаги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг фаоллари, Жарқўрғон тумани Халқ таълими бўлими етакчи мутахассиси, Жарқўрғон тумани Имом-хатибининг ёрдамчиси, «Н.Боймуродов номидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси, шунингдек, Жарқўрғон туманидаги «Жарқўрғон саноат касб-ҳунар коллежи»нинг ўқитувчи ва мураббийлари ҳамда талаба ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда сўзга чиққан маърузачилар Конституциямизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг асосий кафолатлари белгиланганлиги ва унинг давлатимиз томонидан муҳофаза этилиши билан боғлиқ тушунчаларни изоҳлаб, ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида ушбу ҳуқуқларни таъминлаш, муҳофаза этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги ҳақида сўз юритдилар. Шу билан бир қаторда, Инсоннинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига хавф солаётган теророрчи гуруҳларнинг жиноий қилмишлари кескин танқид этилди. Терроризмнинг салбий оқибатлари ва унга қарши кураш барчамизнинг бурчимиз эканлиги ҳақида тўхталиб, бунга Конституциямиздан бир қатор мисоллар келтирилди.
Семинарда сўзга чиққан Жарқўрғон тумани имом хатибининг ёрдамчиси М.Пашшаев, динни ниқоб қилиб, давлатимизга, халқимизга қарши жиноят содир этаётган кимсаларнинг қилмишларини қоралаб, диний нуқтаи назардан атрофлича тушунча бериб ўтди.
Семинарда қатнашган ўқитувчилар ва ўқувчи ёшлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳимоя қилиниши билан боғлиқ бўлган ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.






