Яшаш ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи муҳофазасига бағишланди.
2009 йилнинг 04 июн куни Сурхондарё вилоят ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси ҳамда Музработ тумани ИИБ раҳбарияти билан ҳамкорликда Музработ туманидаги Музработ Педагогика коллежида «Конституция: шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, яшаш ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи. Халқаро стандартлар ва миллий амалиёт» мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Сурхондарё вилоят ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси, Музработ тумани ИИБ, Ўзбекистон Республикаси МХХ Сурхондарё вилоят Музработ туман бўлими ходимлари, Музработ тумани ҳокимлиги қошидаги Маънавият тарғиботи Маркази, Музработ тумани имом хатиби, туман Нуронийлар Кенгаши ва маҳалла жамғармаси раислари, шунингдек, Музработ туманидаги Музработ Педагогика коллежининг ўқитувчи ва мураббийлари ҳамда ўқувчи ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда сўзга чиққан маърузачилар Инсоннинг яшаш ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи ва унинг давлатимиз томонидан муҳофаза этилиши билан боғлиқ тушунчаларни изоҳлаб, ушбу ҳуқуқлар билан боғлиқ халқаро ҳуқуқий нормалар ва уларнинг миллий қонунчилигимиздаги асослари тўғрисида сўз юритдилар.
Шу билан бир қаторда, Инсоннинг яшаш ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига хавф солаётган теророрчи гуруҳларнинг жиноий қилмишлари кескин танқид этилди. Бу борада сўзга чиққан Музработ тумани имом хатиби Б.+осимов, Инсон ҳаётига, унинг эътиқодига қасд қилиш, зўравонлик, жабр-ситам кўрсатиш нафақат дунёвий балки диний нуқтаи назардан, айниқса шариатда таъқиқланганлиги ҳақида сўз юритиб, бунга диний адабиётлардан бир қатор мисоллар келтирди. Семинар доирасида коллеж ўқувчилари ўртасида «Инсон ҳуқуқлари билимдони» кўрик танлови ўтказилиб, ўқувчи ёшларнинг бу борадаги билимлари савол-жавоб тариқасида ўрганилди. Кўрик танлов натижалари бўйича, унда фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар Музработ тумани ИИБ раҳбарияти томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.
Семинарда қатнашган ўқитувчилар ва ўқувчи ёшлар юқорида кўрсатилган ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳимоя қилиниши билан боғлиқ бўлган ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.






