Ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар бўйича маълумот.
Республика Ёнғин хавфсизлиги Диспетчерлик хизматига 2009-йил 1-июндан 7-июнь кунигача ўтган бир Ҳафта мобайнида 156 марта ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушган, шулардан 8 таси ёлғон чақириқ бўлиб, 148 тасида ёнғин содир бўлганлиги қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 7 нафар фуқаро тан жарохати олган, 1 та фуқаро Ҳалок бўлган.
Ёнғин ўчирувчилар томонидан тахминан 209 млн. 491 минг 070 сўмлик қурилиш ва 170 млн. 627 минг 135 сўмлик моддий бойликлар сақланиб қолинган.
Ҳафтанинг ўзига хос ёнғинлари.
2009 йил 3 июнь куни Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Манак Қ.Ф.Й, «Юқори» кўчасида яшовчи фуқаро Х.Эргашевнинг уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг том ва шифт қисми Ҳамда уй жихозлари 70 м2 майдонда ёниб зарарланган.Ёнғин - электр симларининг қисқа туташуви оқибатида келиб чиққан, - деб гумон қилинмоқда.
2009 йил 5 июнь куни Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Аламат қишлоғида яшовчи фуқаро С.Эрматовнинг уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг том ва шифт қисми Ҳамда уй жихозлари 80 м2 майдонда ёниб зарарланган.Ёнғин - электр симларининг қисқа туташуви оқибатида келиб чиққан, - деб гумон қилинмоқда.






