Кундалик хабарлар

Амалга оширилган ишлар юзасидан.

Тошкент вилояти ИИБ Ёнғни хавфсизлиги бошқармаси Жанговар тайёргарлик бўлими томонидан 2009 йилнинг апрел ва май  ойларида бир қанча ишлар амалга оширилди.
2009 йил давомида Вазирликнинг 2008 йил тегишли буйруғига асосан Самарканд шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сержантлар таркибини қайта тайёрлаш малака ошириш ўқув маркази ва Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида ташкил этилган курс тайёргарлиги ва малака оширишга харбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмларидан 3 нафар кисм бошликлари, 3 нафар кисм бошликлари уринбосарлари, 8 нафар смена бошликлари, 1 нафар махсус маълумотга эга булмаганлар, 4 нафар ёнғин ўчириш автоулови хайдовчилари курс тайёргарлигидан ўтиб, малакаларини ошириб қайтдилар.
 
Махаллаларда ёнғин хавфсизлигини ва фуқаролар осойишталигини таьминлаш, амалга   оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш хамда Ўз.Р.ИИВ ЁХББнинг 2008 йил 5 апрел кунидаги   услубий кулланманинг          2-иловасида кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилиши назоратга олиниб, вилоят гарнизони шахсий таркиби билан аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб қилиш мақсадида 21маротаба маҳаллаларда, 8 маротаба олий ва ўрта таълим ўқув юртларида учрашувлар ўтказилди.
Аҳоли яшаш жойларида, махалла, таълим-тарбия ва даволаш муасасаларида, бозорлар ва бошқа доимий равишда одамлар кўп йиғиладиган масканларда фуқароларни саводхонлигини ошириш мақсадида ёнғин хавфсизлиги хизматининг асосий ва махсус техникаларини намойиш этиб, уларни тактик техник имконияти ва ёнғин содир бўлганида амалга оширадиган ишлари, бинони саросимасиз тўғри тарк этиш усулларини ўргатиш бўйича 14 маротаба махаллаларда, маротаба шифохоналарда, 9 маротаба меҳрибонлик уйларида, 7 маротаба ўқув муассасаларида, 8 маротаба болалар боғчаларида, 10 маротаба корхона ва муассасаларда   кўргазмали машқ ва машғулотлар ўтказилди.
Мавзе ва махаллаларни текшириш давомида аникланган 18 та сунъий тўсиқлардан 16 тасини олиб ташлашга эришилди.
Махаллалар худудларидаги 22 та сувсиз худудлар ўрганиб чиқилди, ўрганиш жараёнида ёнғинга қарши сув манбааларини барпо этиш юзасидан махаллий хокимият органларига 7 та ахборотнома, 5 та такдимнома ва «Сувоқава» ташкилотларига 1 та ахборотнома хамда 4 та ёзма кўрсатмалар берилди.