ПРЕСС–РЕЛИЗ
2009 йил 20 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимияти мажлислар залида вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида «Асосий мақсад- юрт тинчлиги, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида профилактика инспекторларининг олдида турган вазифалар» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари П. Мадиев, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Т. Сатторов, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, барча сохавий хизмат бошлиқлари ҳамда вилоят ИИБнинг барча милиция таянч пункти профилактика инспекторлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Мазкур семинарни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Т. Саттаров очиб, ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги 18 ёши яқинлашиб келаётганда ёш давлатимиз одим қадамлар билан ўзининг асосий мақсади кучли ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидан бораётганини, бу борада давлатимиз томонидан бир қатор ижобий ишлар қилинаётгани, ички ишлар идоралари ходимлари олдиларига қўйилган асосий мақсад-юрт тинчлигини таъминлаш учун ҳормай-толмай ишлаётганликлари, айниқса бевосита аҳоли билан ишлайдиган профилактика инспекторлари зиммасига катта масъулият юклатилганлиги, юртбошимиз таъбири билан айтганда, бугунги кунда милиция таянч пунктида шу ҳудудда яшайдиган аҳолининг барча муаммолари ҳал этилиши мумкин бўлган жойга айланиши, ҳоҳ у қўшниси билан тортишгани ёки эр-хотин жанжали бўладими, ҳоҳ вояга етмаган боланинг тўғри йўлга солиш бўладими, ҳоҳ 16 ёшга тўлганлиги муносабати билан фуқаролик паспортини олиши-ми ёки бошқа жамоат фаоллари иштирокини талаб этадиган ҳодиса бўладими, ҳоҳ маҳалладагиларни яраштириш ёки тўйи маъракасини ўтказиш бўладими, қатъий назар, шу милиция таянч пунктида профилактика инспектори бошчилигида бошқа жамоатчилик вакиллари, хусусан, ўзини-ўзи бошқариш идоралари, маҳалла оқсоқоллари ва яраштириш комиссияси аъзолари, диний-маърифий ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла раисининг маслаҳатчилари, маҳалла посбонлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари идоралари иштирокида ўзини қонуний якуний тўхтамига келиши лозимлигини айтиб ўтди.
Семинар-тренинг давомида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Олий Мажлис сенатори П. Мадиев, ички ишлар идоралари тизимида профилактика инспекторлари катта куч манбаи эканликлари, юрт осойишталиги биринчи галда уларнинг ҳалқ билан тўғри муомалада бўлишлари ва қонунга қатъий риоя этишларига боғлиқ бўлиши билан бир қаторда, бугун жаҳондаги молиявий-иқтисодий инқироз кечаётган бир вақтда, ўз бурчларини чуқур англаб, Президентимиз томонидан уни бартараф этиш йўллари ва чоралари тўғрисидаги ўз асарида белгилаб берган тадбирларни амалга оширишда яқиндан ёрдам беришликлари лозимлиги, вилоятда ғалла ўрими бошланаётган бир даврда ҳосилнинг бир мисқоли ҳам далада қолиб кетмаслик иқтисодий инқирозни енгишга қарши ташланган бир қадам эканлигини барча ўз онги-шуури билан ҳис этиши лозимлигини айтиб ўтди.
Семинар-тренинг давомида сўзга чиққанлар ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида улар томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича ўртоқлашдилар ҳамда бу юзага келаётган муаммолар, уларни ҳал қилиш йўл-йўриқлари бўйича ўртоқлашдилар.
Мазкур семинарда вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликни олдини олиш бошқармаси ва унинг қуйи тизимдаги ходимлари сўзга чиқиб бу борада бошқарма томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида семинар қатнашчиларини хабардор этишиб, давлатимиз раҳбари томонидан вазифа этиб белгиланган амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.






