Пресс релизлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат Ёнғин ҳавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ёнғин ҳавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан республика ҳудудида жойлашган шаҳарлар, туманлар, аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт тармоқлари объектларида ёнгин ҳавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан катъий назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар объектларини, шунингдек уй-жой фондини ёнғинга қарши ҳавфсизлик талабларига мувофиқ ҳолга келтириш, ўта муҳим ва тоифаланган объектларида ёнгин ҳавфсизлигини мустахкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ёнғинларда инсонларни тан жарохати олиш ва халок бўлиш ҳолатларига йўл қўймаслик, ёнғинларнинг сонини камайтириш, бошланғич жараёнида ўз вақтида куршаб олиш ва бартараф этиш, инсонларни қутқариш ва моддий бойликларни сақлаб олиш борасида чоралар кўрилмоқда.
Амалга оширилган тадбирлар натижасида 2008 йилнинг ўтган 10 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар 2007 йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 фоизга, инсонларнинг куйиш тан жарохати олиш холатлари 10,5 фоизга, содир бўлган ёнгинларнинг кишлок хўжалиги жабҳаларида 15,7 фоизга камайишига эришилди.
Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида ёнғин ўучириш жанговар экипажлари томонидан 6 минг 760 маротаба ёнгинларга чиқилиб, улардан 1 минг 25 таси бошланғич жараёнида ўчирилишига эришилди. Ёнгинларда 115 нафар фуқаро қутқарилишига ва 718 миллиард сўм миқдорида моддий бойликлар сақлаб қолинди.
Давлат ёнгин назорати ходимлари томонидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш мақсадида 49 минг 291 та корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликларнинг ёнғинга қарши ҳолати текшириб чикилди. Ўтказилган текширувларда аниқланган 1 миллиондан зиёд камчилик ва нуқсонларнинг 85 фоизи бартараф этилишига эришилди.


Содир бўлаётган умумий ёнгинларнинг 80 фоизи аҳоли турар жойларига тўғри келаётганлигини инобатга олиб, асосий эътибор аҳоли яшаш жойларида ёнгин ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилиб барча аҳоли турар жойлари ва кўп қаватли уйларнинг ёнғинга қарши ҳолатини текшириб чиқишга эришилди. Текширув ва қайта текширувлар жараёнида фуқаролар билан ёнғинга карши мавзуларда йўриқномалар ўтказилмокда.
Ёнғинларни олдини олиш борасида фуқаролар билан кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида аҳоли турар жойларида ва корхона, ташкилотларда учрашувлар олиб борилади.
Ўта мухим, тоифаланган объектлар ва ҳалк, хўжалиги масканлари, мактаб, бошқа ўкув юртлари ва фуқаролар кўп йиғиладиган жойларда 51 мингдан зиёд ёнғин ҳавфсизлиги бурчаклари ташкил этилди.
Ёнғинни олдини олишга қаратилган мавзуларда 2366 турдаги 300 мингдан зиёд нусҳада эслатма, плакат ва шиорлар ишлаб чиқилиб тарқатилди.
Ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ижобий ишлар, узоқ вақтдан буён ўз ечимини топмаётган камчилик ва муаммолар юзасидан объектлар ҳамда аҳоли пунктларида рейдлар ўтказилиб, уларни натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб боришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, марказий ва махаллий телевидениялар орқали 4 минг курсатув ва роликлар намойиш этилди. Радиотармоклари орқали 26 минг эшиттиришлар уюштирилди ва рўзномалар саҳифаларида 3700 та эълон ва мақолалар чоп этилди.
Ёнғин ҳавфсизлиги бўлинмаларининг куч ва воситаларини жанговарлигини ошириш ва бошқа дахлдор хизматлар ҳамда корхона, муассаса маъмурияти ва ишчи-хизматчилари билан хамкорликда фавқулотда вазиятларда, ёнғинларда харакатланиш тартибини такомиллаштириш мақсадида 786 маротаба ёнғин ўчириш амалий тактик машқлари ва 6848 маротаба амалий машғулотлар ташкиллаштирилиб ўтказилди.
Текширувлар натижалари бўйича ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларини бузаётган, ёхуд Ёнғин назорати хизматларининг кўрсатмаларини бажармаётган 64 минг 213 нафар рахбар, жавобгар шахслар ва фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилдилар. Зудлик билан бартараф этилмаслиги ёнғин содир бўлишига олиб келиши мумкин булган 20 минг 979 та корхона, бино ва ишноотларнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди, 150 минг 879 та электр ускуна, мослама ва агрегатлардан фойдаланиш тақиқланди.
Республикада ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммо, камчилик ва нуқсонлар бўйича вилоят, шаҳар ва туман хокимликларига 9704 та ва юқори ташкилотларга 12200 та ахборотнома, маълумотнома ва такдимномалар киритилди.


Ёнғин ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилган текширувлар ва мониторинглар давомида алоҳида эътибор аҳоли кўп йиғиладиган жойларга, таълим-тарбия масканларига ва даволаш муассасаларига қаратилмокда.
Бундан ташқари бугунги кунда кадрларни танлаш, жой-жойига кўйиш, уларни малакасини ошириш, ходимларнинг касбий ўзагани мустахкамлаш, хизматга бўлган муносабатини шакллантириш ҳамда шахсий таркиб учун қулай шарт шароитлар яратиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тасдиқланган Дастурга асосан Ички ишлар вазирлигининг ўкув муассасаларида хар йили 250 дан зиёд зобитлар ва 994 нафар сержант ва сафдорлар ўз малакасини ошириб, тайёргарлик кўришадилар.
2001 йилдан бери республикамизнинг шаҳар ва вилоятларида 8 та ёнғин хавфсизлиги қисмлари кўрилиб топширилди ҳамда 31 та қисмлар қайта қурилиб, реконструкция ишлари ўтказилди.
Давлат ёнғин ҳавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини мустахкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2008-2013 йиллар давомида ёнғин ўчириш техника ва асбоб ускуналар билан таъминлаш тўғрисидаги» Дастурига асосан қатор ишлар амалга оширилиб келмоқда.
 

ЎзР ИИВ ЁХББ