Газеталар

Қонун ўзгаришларининг тарғиботи

Сурхондарё вилояти ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмасининг ташаббуси билан бошқарма мажлислар залида жорий йилнинг 7-8 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари бошқарма соҳавий хизматлари шахсий таркибининг эътиборига етказиш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди. 

Ўқув машғулотини Сурхондарё вилояти ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмасининг бошлиғи подполковник К.Ш.Шарипов олиб борди.

Унда асосан, “Баркамол авлод йили” Давлат дастури доирасида қабул қилинган “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилинишига туртки бўлган масалалар ва ушбу Қонуннинг аҳамияти ҳақида, шунингдек, “Суд экспертизаси тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги , “Архив иши тўғрисида”ги, “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг олдини олиш тўғрисида”ги,   “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ва Солиқ Кодексининг 180 ва 275 моддаларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига янги 188-2 модда киритилиб,унда тунги вақтда вояга етмаганлар кўнгилочар дам олиш жойларига ота онаси, ёки уларни босувчиларни рухсатисиз борса шу кўнгилочар масканлари рахбарлари маъмурий тартибда жавобгарликка тортилиши кўзда тутилганлиги ва бу билан вояга етмаганларни тунги вақтларда ҳуқуқбузарлик содир этиш чорасини олдини олиш учун мухим ахамият касб этишини эътироф этди.

Ўқув машғулотида иштирок этаётган ходимлар   “Суд экспертизаси тўғрисида”ги, “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг олдини олиш тўғрисида”ги Қонунларга ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига ҳамда Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига киритилган ўзгартиришларни амалиётда қўллаш билан боғлиқ айрим жиҳатлари хусусида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар.

Маърузачи янги қабул қилинган ҳуқуқий нормаларни амалиётда қўллаш билан боғлиқ ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб, уларнинг маъмурий ва жиноий иш юритиш босқичларида қўлланишининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Ўқув машғулоти қатнашувчиларнинг фаол иштироки билан янада қизиқарли ва мунозараларга бой тарзда ўтди.