ВАТАН ХИЗМАТИГА ШАЙДИР СЕРЖАНТЛАР!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан ташкил этилган ИИВ Академияси Сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курслари мана неча йилдирки, тизимга малакали мутахассис-кадрлар етиштириб бераяпти. Бугун мазкур даргоҳда яна бир шодиёна, навбатдаги ўқув йиҚинининг битирув маросими. Майдонда Академия шахсий таркиби саф тортган. Битирувчиларнинг ота-оналари, яқинлари юзларида қувонч, қўлларида гулдасталар билан майдон томон ошиқишяпти. Кўкка бўй чўзаётган арчалар ташриф буюрувчиларни олқишлаётгандек баҳорнинг майин шабадасига ҳамоҳанг, енгил тебранади.
Соат 11.00. Кийимлари алп қоматларига ярашган байроқдорлар гуруҳи юртимиз байроҚини тантанали равишда майдонга олиб киришди. Ҳамма ўша томонга қараб, нигоҳлари билан байроқни кузатишади.
Сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курс бошлиғи, полковник С.Тангирбердиев Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Б. Матлюбовга курсантларнинг битирув тантанасига сафланганлиги ҳақида ахборот бергач, ИИВ Академияси бошлиғи вазифасини бажарувчи, полковник Т. Саитбаев сўз олди. Нотиқ тўққиз йўналиш бўйича тайёрланаётган мутахассис-кадрларга малакали профессор-ўқитувчилар бор билим ва маҳоратларини ўргатишгани, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лингафон хонаси, фотолаборатория, криминалистика лабораторияси, компьютер, тест ўтказиш, кутубхона ва бошқа синф хоналари уларнинг ихтиёрида эканлигини баён этди. Шунингдек, курсантлар қисқа вақт ичида ички ишлар тизими фаолиятига тегишли меъёрий ҳужжатлар, иш қоғозлари, ёзишма усуллари билан мукаммал таништирилиб, олган билимларини Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда пойтахт вилояти ИИБларда ўтказилган амалий машғулотларда синаб кўришганини таъкидлар экан, курсларни битирган сержантлар бугунги кунда жойларда самарали хизмат олиб боришаётганини айтди. Улар юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга салмоқли ҳисса қўшиб келишаётганини мамнуният билан тилга олди.
Т. Саитбаев кириш сўзини тугатар экан битирувчиларга «кичик сержант» махсус унвонини бериш тўҚрисидаги буйруқни ўқиб эшиттирди. Дипломлар эгаларига тантанали равишда топширилгач, табрик сўзи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Б.Матлюбовга берилди. Вазир битирувчиларни самимий қутлар экан, уларнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.
– Мазкур даргоҳни тамомлаган курсантлар бугунги кунда эл-юрт тинчлиги, осойишталигини таъминлаш, жамиятимизни ёт иллатлардан тозалаш мақсадида туну кун хизмат олиб боришмоқда, – деди вазир ўз нутқида. – Президентимиз ташаббуси билан жорий йилни Баркамол авлод йили деб эълон қилиниши мамлакатимиз ёшлари ҳар томонлама етук бўлиб вояга етиши учун барча шарт-шароитлар яратилаётганини кўрсатиб турибди. Сизлар ҳам бу ерда олган билимларингизни амалиётда самарали қўллаб, Қайрат-шижоат билан, бор билим ва маҳоратингизни ишга солган ҳолда жиноятчиликнинг пайини қирқиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдек шарафли ва залворли ишга муносиб ҳисса қўшишингизга ишончим комил.
Академия профессор-ўқитувчилари номидан сўзга чиққан Сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курслар бошлиғининг ўринбосари, подполковник А. Пардиев курсантларга оқ йўл тилар экан, уларнинг Ватанимиз ва халқимизнинг асрий орзу-истаклари бўлмиш мустақилликни мустаҳкамлаш, юртимиз фаровонлигини ошириш, эл тинчлигини сақлаш, билдирилган ишончни оқлаш йўлида ҳалол ва сидқидилдан хизмат қилишларига умид билдирди.
Ота-оналар номидан сўз олган Умида Бойзоқова ҳам курсантларнинг келгуси ишларига омад тилади.
– Мен битирувчилар номидан ишонч билан айта оламанки, бор тажрибасини аямай бизга билим берган, касбнинг сир-асрорларини ўргатган, Қамхўрлик ва меҳрибонлик билан устозлик қилган Академиянинг профессор-ўқитувчилари, муҳтарам вазиримиз, қолаверса, эл-юртнинг ишончини оқлаймиз, – деди битирувчилар номидан сўз олган кичик сержант Умид Юлдашев.
Табрик сўзлари тугагач, курсантлар тантанавор қадамлар ташлаб майдондан ўтишар экан, Академиянинг жанговар байроҚи билан хайрлашиш учун қайта сафланишди. Майдонни байроқдорлар гуруҳи тарк этгач, курсантлар ота-оналари, яқинлари даврасига келдилар.
– Ўғлим Арслон Ҳайдаров тўққиз фарзандимнинг еттинчиси, – дейди фахр билан ёши олтмишни қоралаган жиззахлик Омонтурди Ҳайдаров. – Жиззах политехника институтини тугатгач, ички ишлар идорасида хизмат қилишни ният қилиб, армияга борди. Ўарбий хизматнинг ўзига хос қийинчиликлари уни ниятидан қайтарса керак, деб ўйлагандим. Аксинча, қарори янада қатъийлашди. Хизматдан қайтибоқ ўқишга ҳужжатларини топширди. Мана бугун ўқишни тамомлаяпти. У ёруғ юз билан иш бошлаб, биз – ота-онасига, ўқитган мана шу даргоҳнинг устозларига, эл-юртига фақат олқишлар олиб келади, деб ишонаман.
Фарзандлари мутахассислик дипломини олишга муяссар бўлганини кўриб, қувончдан ўзларини қўярга жой тополмаётган ота-оналарнинг тилида ва дилида бир ният – у ҳам бўлса эл-юрт хизматига шай турган дилбандлари келгусида ҳурмат-эътибор топиб, муносиб ютуқларни қўлга киритишсин. Ана шундай эзгу тилаклар ёр бўлсин, сержантлар!



