Газеталар

Ёшлар келажагимиз пойдевори....

Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, уларнинг  орзу умидларни рўёбга чиқариш борасида барча шароитлар яратилган. Республикамизнинг шаҳарларида ҳатто энг олис қишлоқларида истиқомат қилаётган ёш ўғил-қизларимиз бугунги замон талаблари даражасида билим олишлари, ўзлари танлаган бирор бир касбни эгаллашлари қолаверса спорт билан шуғулланишлари учун яратилган имкониятларни ҳеч ким инкор эта олмайди.

Айниқса амалдаги 2010 йилни Баркамол авлод йили деб эълон қилинганлиги ёшларимизга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир намунаси бўлди десак адашмаймиз. Йилнинг мазмун моҳиятини ўз ичига олган, “Баркамол авлод йили” давлат дастурининг қабул қилинганлиги барча ташкилот ва муассасалар, қўйингки жамиятимизининг барча аъзолари зиммасига катта масъулят юклади. Давлат дастурида алоҳида қайт этилган ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш  юзасидан қўйилган  талаб ички ишлар идоралари ходимлари зиммасига алоҳида вазифа юклайди.

 Биргина Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳа хизматлари шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари томонидан жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ таълими тизими, ўрта-махсус ва олий ўқув юртлари ва бошқа бир қатор жамоатчилик вакиллар ҳамкорлигида кенг кўламдаги профилактик тадбирларни амалга оширишга киришдилар.

Вилоятнинг Яккабоғ туманида жойлашган Яккабоғ қишлоқ хўжалиги коллежи, маиший хизмат кўрсатиш коллежи ҳамда ахборот технология коллежи талабалари ҳамда ўқитувчилари иштирокида ўтказилган учрашув “Ёшлар терроризм ва гиёҳвандликкақарши” мавзусида кечди.  

Дастлаб, миллий ва умуминсоний қадрятлар ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишларни ҳаётий мисоллар асосида тушинтириб беришди.

Яқинда Тошкент шаҳрида қад ростлаган “Ватанга қасамиёд” номли ҳайкалнинг мазмун моҳияти, ушбу ҳайкалнинг очилишида Мамлакатимиз Президентининг сўзлаган маърузалари юзасидан талаба ёшларга кенг тушунчалар берилди.    

Учрашувлар жараёнида асосий эътибор, жамиятимизда соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, ёшларимизни гиёҳвандлик, ичкиликбозлик иллатларидан, турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда миллатимизга ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубан “оммавий маданият” хуружлардан ҳимоя қилиш борасида очиқ ва ошкора тарзда фикр мулоҳаза алмашишга қаратилди.

Айниқса, ёш авлодни жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, болалар спортини ривожлантириш борасида воҳада амалга оширилган ишлар, бунинг натижаси ўлароқ ҳар йили спорт билан шуғулланаётган ёшларимизнинг сони ошиб бораётганлиги, чекка қишлоқларда яшовчи қизларимизнинг турли спорт мусобақаларда иштирок этиб юртимиз байроғини баланд кўтараётганлиги ҳар биримизни қалбимизни ғурур ва ифтихор туйғусига чулғайди. Аммо, шунга қарамасдан орамизда турли иллатлар гирдобига илиниб қолаётган, тубан “оммавий маданият” ортидан эргашувчи ёшларимизнинг учраётганлиги ачинарли ҳол - дея сўзга чиққанлар алоҳида такидлашди. “Гиёҳвандлик – аср вабоси” номли Республика ИИВ Матбуот маркази томонидан тайёрланган видео лавҳа намойиш этилди. 

Шундан сўнг мавзу доирасида ёшларимиз томонидан берилган барча саволларга мутахасислар томонидан жавоблар берилди. Худди шунингдек  вилоятнинг Ғузор, Косон ва Қарши туманларидаги барча касб ҳунар коллежларида ҳам учрашув ва давра суҳбатлар очиқ ва ошкора тарзда ўтказилди.