Йўл ҳаракати қатнашчилари ҳуқуқларини эъзозлаш ҳар бир ходим бурчидир.
Сурхондарё вилояти ИИБ мажлислар залида бошқарма бошлиғи полковник Т. Саттаров бошчилигида, вилоят ички ишлар идоралари йўл патруль хизмати инспекторлари орасида қонунчилик ва тартиб интизом аҳволи ва уни мустаҳкамлаш чора тадбирлари» мавзусида очиқ суҳбат бўлиб ўтиб унда Бошқарма йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби тўлиқ таркибда қатнашди.
Кундалик масала бўйича сўзга чиққан полковник Т.Саттаров ва Бошқарма бошлиғининг ШТБИХ бўйича ўринбосари полковник Х.Х.Бегматовлар, йўл ҳаракати қатнашчилари ҳоҳ у автомашина ҳайдовчиси бўлсин, ҳоҳ пиёда, у энг аввало инсон эканлиги ва унгинг ўзига яраша ҳақ-ҳуқуқлари борлиги, ҳар бир қоидабузарликни аниқлаганда уни ҳужжатлаштириш давомида , Вазирлик ҳуқуқий ҳужжатларига риоя этган ҳолда, унга ўзни таништириб, хушмуомалада бўлиш, йўл қўйилган хатоликни ётиғи билан тушунтириш ва ҳеч қандай қитмирликка имконият бермасдан қатьиятли ва шу билан бирга босиқлик билан иш олиб боришлари лозимлиги ҳақида алоҳида урғу бериб ўтишди. Йўл патрул хизмати ҳаракатидан норози бўлиб фуқаролардан келиб тушаётган аризалар салмоғи камаймаётганлиги, бу аризалар ичида кам миқдорда бўлса ҳам ўз тасдиғини топган ҳолатлар мавжудлиги ташвишли ҳолат эканлиги таъкидланиб, ҳар бир бундай ҳолат инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келишини ва бу каби фактларга раҳбарият томонидан муросасизлик билан ёндашилиб айбдорлар ва уларни раҳбарларига нисбатан қаттиқ интизомий чора кўрилаётганлиги ва бу амалиёт давом этишини айтиб ўтишиб, бу турдаги камчиликларни бартараф этиш асосий чораси энг аввало, ходимлар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш эканлиги бунинг учун эса босқичма босқич ходимларни иш стажи ва тажрибасига қараб уларни ўқитишни тизимли равишда олиб боришдан иборат эканлиги таъкидланди.
Суҳбат чоғида, Бошқарма Тергов Бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Музафаров, ШТБМИ катта инспектори майор Ш.Мустафакулов ва ИҲҲҚ ва ЮТ бўлинмаси бошлиғи подполковник К. Шариповлар иштирок этишиб кундалик масала бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.



