Газеталар

МАҚСАДИМИЗ – ЭЛУ ЮРТ ТИНЧЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларининг барча ходимларини, Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчиларини, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчи ва курсантларини, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини ва элимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш чоҚида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, ички ишлар идораларининг фахрийларини 25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан самимий табриклайман. 

Ўз оромидан, тинчидан, ҳузур-ҳаловатидан, ҳатто ўз жонидан ҳам кечиб, Ватанимизда тинчлик ва осойишталикдек бебаҳо бойликни ҳимоя қилиб турган ички ишлар ходимларининг жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги машаққатли, аммо шарафли хизматлари алоҳида эътирофга лойиқ.

2007 йили муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов ушбу байрам муносабати билан ички ишлар идоралари ходимларига йўллаган табригида зиммамизга бир қатор долзарб вазифаларни юклаган эдилар. Мана шу вазифалардан келиб чиқиб ички ишлар идоралари тизимларида самарали ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда республикамиздаги мавжуд 3500 дан ортиқ милиция таянч пунктларида ҳар томонлама етук, тажрибали, билимли, маданиятли ва жонкуяр профилактика инспекторлари маҳалла фаоллари, «Маҳалла пос­бони» жамоат тузилмалари, яраштириш комиссиялари аъзолари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш борасида жуда катта ишларни амалга оширмоқдалар. 

Албатта, ходимларимизни тарбиялашда фахрийларимиз ҳам ўзларининг беминнат ±рдамларини аяшмаяпти. Президентимиз ҳам буни алоҳида эътироф этиб, «Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг янги авлодини тарбия­лаш ишига катта ҳисса қўшатган ички ишлар идоралари фахрийларига самимий миннатдорчилик изҳор этаман», деб уларга юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирган эдилар.

Шу билан бирга, муҳтарам Юртбошимиз томонидан вазифа қилиб қўйилган «Бирон-бир кекса инсон давлат ва жамоат эътиборидан четда қолмаслиги, ҳеч қачон ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги лозим», деган талабни ўзимизнинг бош вазифамиз деб билган ҳолда қарияларни қадрлашни, ёши улуғларни ҳурмат қилишни энг биринчи галдаги вазифамиз, деб биламиз.

Маълумки, мустақилликнинг ўтган даври ички ишлар идоралари ходимларини жуда катта синовлардан ўтказди. Кўплаб ички ишлар идоралари ходимлари хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, жасорат намуналарини кўрсатдилар ва улар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан муносиб тақдирландилар.

Бу йил ҳам давлатимиз мустақиллигининг 18 йиллиги байрами арафасида 32 нафар, Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан яна 32 нафар ходимларимиз юртимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлишди. 

Ўзбекистон ҳам дунёдаги ҳеч бир давлатдан кам бўлмаган ҳолда тараққи±тга интилиб, барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритмоқда. Албатта, бунда ички ишлар идоралари ходимларининг ҳам катта ҳиссаси бор. Бироқ хотиржамликка берилиш, огоҳликни ва ҳушёрликни йўқотиш сира мумкин эмас. Аксинча, ҳар қандай таҳдидларни, кутилмаган хуружларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз зарур. 

 Чунки, муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: «Биз мураккаб замонда яшамоқдамиз. Бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётига уюшган ва трансмиллий жиноятчилик, наркобизнес билан боғлиқ хавф-хатарлар таҳдид солмоқда. Бундай бало-қазоларга қарши самарали курашиш, уларга муносиб зарба бериш ички ишлар идораларига тегишли барча хизматлардан аниқ ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳар бир ходимидан ўз хизмат бурчини масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, ҳалол адо этишни талаб қилади».

Бу эса ўз навбатида бир қатор вазифаларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратишимизни тақозо этади.

Энг аввало, профилактика хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят содир этишга олиб келадиган ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги ишларимизни яна бир бор қайта кўриб чиқишимиз керак.

Иккинчидан, жамоатчилик билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳар бир ходимнинг, айниқса, профилактика инспекторларининг халқ ичига янада чуқурроқ кириб боришига эришмоғимиз зарур.

Учинчидан,  турли ниқоблар остида пайдо бўлаётган ҳар хил кўринишдаги ёт иллатларни ўз вақтида аниқлаб, уларни зудлик билан бар­ҳам бериш чораларини кўриш лозим.

Тўртинчидан, ҳар бир ходимни халқ дарди, ташвишлари ва муаммолари билан бирга яшашга, уларни ўз дарди деб билишига эришиш. Маҳаллада рўй берган ҳар қандай муаммони ечишда бор куч, имкониятларни ишга солиб, халқ ҳурмати-эътиборини қозониш шарт.

Бешинчидан, замон шиддат билан ривожланаётган экан, ундан сира ортда қолмаслик, янги техника, технологияларни ўзлаштириш, хизматларни модернизация қилиш, янги усул ва услублардан самарали фойдаланиш йўлларини излаб топиб ҳаётга татбиқ этишимиз зарур.

Барчангизни яна бир бор касб байрамингиз билан муборакбод этиб, эл-юрт тинчлигини таъминлашдек муқаддас ва шарафли вазифангизни аъло даражада адо этишингиз учун мустаҳкам соғлик, метиндек ирода, жасорату матонат, масъулиятли ва шарафли ишларингизга улкан зафарлар тилайман.

Б. МАТЛЮБОВ,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант.