ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР САМАРАСИ
Жиззах вилояти ИИБ профилактика хизмати ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 4 ой давомида бевосита маҳаллаларда, ҳар бир қишлоқда профилактика инспекторларининг фуқаролар йиғинлари билан узвий ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6-июндаги «Жиноятчиликка қарши курашда Ўзбекистон Республикаси ИИВ профилактика хизматининг ролини кучайтириш тўғрисида»ги , 2002 йил 16 майдаги «Милиция таянч пунктлари инфратузилмаси ва Ижтимоий кўникма марказлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорлари ижросига қаратилди.
Ушбу талаблардан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда фуқаролар йиғинлари ҳудудларида вилоятбўйича жами 131 та милиция таянч пунктлари фаолият кўрсатмоқда. Уларда профилактика инспекторлари кечаю-кундуз хизмат қилиб келмоқдалар. Профилактика инпекторлари энг чекка қишлоқ ва овулларда ҳам ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш борасида хизмат вазифаларини амалга оширишмоқда. Энг муҳими, қарор талаблари асосида милиция таянч пунктларининг 114таси атрофида факультатив тўгараклар, 103 таси атрофида кичик бизнес шаҳобчалари ҳамда 101 таси атрофида эса вояга етмаганлар ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун спорт анжомлари билан жиҳозланган спорт майдончалари барпо этилган.111 та милиция таянч пунктларида маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари, посбонлар, диний маърифат ва маьнавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, хотин-кизлар кенгашининг раисалари, яраштирув комиссиялари бир бинода ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқдалар.
Жиззах вилояти ИИБ шахсий таркиби томонидан кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида ўтган давр мобайнида вилоят худудида ўта оғир жиноятлар 55 тадан 52 тага, яъни –5,4 фоиз камайишига эришилди.
Вилоят туманлари ва Жиззах шахар ҳудудларида содир этилган ушбу жиноятларнинг 178 таси бевосита профилактика инспекторлари томонидан фош этилди.Профилактика инспекторларининг жамоатчилик билан ҳамкорлиги сезиларли даражада кучайгани боис жамоатчилик ёрдамида 90 та жиноятлар фош қилинди. Маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг ҳавфсизликни таъминлаш борасида профилактика инспекторларининг кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида 115 та маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида профилактика инспекторлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари, ўкув муассасалари, корхона ва ташкилотларда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда «Огоҳликка даъват», «Қулликка рози бўлманг», «ОИТСсиз келажак сари», «Ўз ҳуқуқингизни биласизми?!» ва «Ўзингни, ўз ўйингни ўзинг асра» мавзуларида аҳоли ўртасида учрашувлар ўтказилди.



