Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ахборот.
Ўз хизмат вазифаларини бажаришларида патруль-пост нарядларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
1) фуқаролардан ва мансабдор шахслардан жамоат тартибига риоя қилинишини, қонунбузарликлар ва ички ишлар ходимлари ваколатларини амалга оширишда тўсқинлик қиладиган ҳатти-ҳаракатлар тўхтатилишини талаб қилиш, бу талаблар бажарилмаганда эса қонунда кўзда тутилган мажбурий чораларни қўллаш;
2) жиноят содир этилганда ёки бошқа қонунбузарликларда асосли равишда гумон қилинганда фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини, шунингдек паспорт қоидаларига, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш ва Республика ҳудуди орқали транзит ўтиш қоидаларига риоя қилинишини текшириш учун керакли бўлган ҳужжатларни текшириб чиқиш;
3) жамоат тартиби ва йўл харакати қоидалари бузилган ҳолларда қонунларда кўзда тутилган тартибда чоралар кўриш, судьялар, шунингдек суд маслаҳатчилари ўз вазифаларини бажараётганда, ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ходимлари, жиноий жавобгарликка тортиладиган шахслар, 16 ёшга тўлмаган ёшлар, дипломатик иммунитетдан фойдаланувчи чет-эл фуқаролари томонидан йўл қўйилган қонунбузарликлар ҳақида билдирги орқали ички ишлар идораси навбатчиси ёки бошлиғига ахборот бериш;
4) зарур бўлганда кўчалар ва автомобил йўлларидаги транспорт ҳамда пиёдалар қатновини чеклаш ва тақиқлаш, зарур ҳолларда транспорт воситаларини тўхтатиш ва ҳайдовчиларнинг транспортни бошқариш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқи ҳақидаги ҳужжатларини, йўл варақалари ва ташиб кетилаётган юкларининг транспортдаги юкларга ҳамда ҳужжатларга мос келишини текшириш, транспорт воситаларидан ноқонуний мақсадларда фойдаланганлиги гумон қилинганда уларни кўздан кечириб чиқиш, маст ҳолдаги, шунингдек транспорт воситасини бошқариш ва фойдаланиш учун ҳужжатлари бўлмаган шахсларни транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш, белгиланган тартибда давлат транспортидан шахсий мақсадларда ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолларини олдини олиш чораларини кўриш;
5) патруль автомашинаси ҳайдовчиларига махсус бўялган, маёқи ёки махсус товушли сигнали бўлган автомобилда кечиктириб бўлмайдиган хизмат топшириқларини бажариш вақтида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари талабларидан четга чиқиш;
6) жамоат тартиби ва хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи сақланишини таъминлаш мақсадида, шунингдек айрим тергов жараёнларини ўтказиш жойларига ёки объектларга фуқароларнинг ўтишини вақтинча чеклаш ёки тақиқлаш;
7) жиноятларнинг олдини олиш, жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб этиш мақсадида, жамоат тартибига ёки фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига хавф соладиган табиий офатлар ва бошқа фавқулотда ҳолатлар ҳамда вазиятларда ҳар қандай вақтда фуқароларга тегишли турар жой ва бошқа хоналарга, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳудуди ҳамда хоналарига (чет эл элчихоналари, ваколотхоналари, дипломатик иммунитет ҳуқуқига эга бошқа ҳорижий ваколатхоналаридан ташқари) бемалол кириш ва уларни кўздан кечириш;
8) Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1999 йил 20 июлдаги 147 сонли буйруғида кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда табел қуролини қўллаш;
9) бошқа таъсир кўрсатиш чоралари қолмаганда маъмурий қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида, шунингдек шахсини аниқлаш ва қонунбузарлик ҳақидаги баённомани тузиш учун фуқароларни ички ишлар идораларига олиб келиш, уларни шахсан кўздан кечириш, нарсаларни текшириш, нарсалари ва ҳужжатларини белгиланган тартибда олиб қўйиш;
Кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида қаттиқ заҳарланган, гиёҳвандликдан маст бўлган, бош суяги шикастланган ва бошқа тан жароҳатлари, шунингдек соғлиғи учун хавфли кўринишдаги бошқа белгилари билан беҳуш ҳолатда бўлган шахслар, ҳомиладорлиги билиниб турган аёллар, ногиронлиги кўриниб турган шахслар учун шу жойга зудлик билан тез ёрдам машинаси чақиртирилади. Бундай кишиларни ички ишлар идораларининг хизмат хоналарига, шунингдек махсус маҳкамаларига келтириш тақиқланади.
10) ҳарбий патруль йўқлигида жамоат тартибини бузаётган ҳарбий химатчиларни ушлаш ва уларни ҳарбий комендатураларга, ҳарбий қисм командирига топшириш учун ички ишлар идорасига келтириш.
134. Нарядлар қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирдагина жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни ички ишлар идорасига олиб келишга ҳақлидирлар:
1) агар шахс жиноят содир этилаётганда ёки бевосита содир бўлгандан сўнг воқеа жойида ёки шу атрофда ушланган бўлса;
2) агар гувоҳлар, шу жумладан жабрланганлар уни жиноят содир этган шахс сифатида кўрсатишса;
3) агар гумон қилинаётган шахсда ёки унинг кийимида, ўзида ёки турар жойида жиноятнинг аниқ белгилари (излари) топилса.
Жиноятни содир этганликда гумондор қилиш асосини берадиган бошқа маълумотлар мавжуд бўлганда, шахс қочишга ҳаракат қилса, ёки доимий турар жойига эга бўлмаса, ёки гумон қилинаётган кишининг шахси аниқланмаса у ички ишлар идорасига олиб келиниши мумкин.
Дипломатик иммунитетга эга бўлган чет эл фуқароларини ички ишлар идорасига келтириш тақиқланади.
Табиий офат жойига бориш, тез ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларни даволаш муассасаларига етказиш, жиноятни содир этган шахсларни таъқиб этиб бориш, ушлаш ва уларни ички ишлар идорасига олиб бориш, шунингдек воқеа содир бўлган жойга зудлик билан етиб бориш керак бўлган ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар жамоат уюшмалари ёки фуқароларга тегишли бўлган транспорт воситаларини тўхтатиш ва улардан фойдаланиш (дипломатик, консуллик ва чет эл давлатларининг бошқа ваколатхоналари, ҳалқаро ташкилотларнинг транспорт воситалари бундан истисно).
Транспортдан фойдаланган ички ишлар ходими ҳайдовчининг илтимосига кўра унга маълумотнома беради ёки йўл варақасида юрган вақти, масофаси, ўзининг фамилияси, лавозими, хизмат гувоҳномасининг ва хизмат телефонининг рақамини ёзиб беради.
Нарядлар хизмат мақсадида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоатчилик уюшмаларининг, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда фуқароларнинг алоқа воситаларидан фойдаланиши мумкин.



