Интерактив хизматлар

Келаётган чет элликларга визалар бериш, уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни узайтириш.

Келаётган чет элликларга визалар бериш, уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни узайтириш, доимий яшаша учун рухсатномалар олиш, бирон жойда яшаша ҳужжати, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш борасидагичеклашлар тўғрисида ахборотлар.

 

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли Қарорида белгилаб берилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасига вақтинчалик яшаш учун келган хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, шу жумладан МДХга аъзо давлатлар фуқаролари байрам ва дам олиш кунларини ҳисобга олмаганда 3 кун муддат ичида худудий ички ишлар идоралари ёки мехмонхоналарда вақтинчалик қайддан ўтишлари лозим.
Вақтинча қайддан ўтиш ёки унинг муддатини узайтириш учун худудий Ички ишлар идораларининг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига қуйидаги хужжатлар тақдим этади:
– вақтинча қайддан ўтказиш бўйича, хорижий фуқарони республикамизга таклиф этган юридик шахс томонидан ёзилган талабнома (ҳусусий таклифга кўра келган бўлса бўлса хорижий фуқаро томонидан ариза);
– миллий паспорт;
– Ўзбекистон Республикаси кириш визаси;
– давлат божи тўлаганлиги ҳақида квитанция (патта);
– таклиф қилувчининг ёзма аризаси;
– республикага 3 ойдан ортиқ муддатга келган чет эл фуқаролари учун 35х45 мм ҳажмдаги 3 дона фотосурат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2008 йилдаги "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлари ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги 423-сонли қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 13-сонли Қарори 3-бандига асосан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинча рўйхатдан ўтказганлиги учун:
-бир ойигача 20 АҚШ доллари.
-икки ойгача 40 АҚШ доллари.
-уч ойгача 60 АҚШ доллари.
-олти ойгача 100 АҚШ доллари.
-бир йилгача 200 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундирилади.  
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг визаларининг амал қилиш муддати тугашидан 10 иш куни олдин Ўзбекистон Республикаси Èчки ишлар вазирлиги Õорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш Áошқармасига қуйидаги хужжатлар тақдим этади.
–виза муддатини узайтириш бўйича тегишли талабнома (хусусий таклифга кўра келган чет эл фуқаролари ариза);
-миллий паспорт;
-республикамизда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган хорижий фуқаролар - ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилган "Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномаси".
давлат божи тўлаганлиги ҳақида квитанция (патта).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2008 йилдаги "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлари ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги 423-сонли қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 13-сонли Қарори 2-бандига асосан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун кўп марталик чиқиш-кириш визасини қуйидаги муддатга расмийлаштирганлиги учун:
-олти ойгача 150 АҚШ доллари.
-бир йилгача 250 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундирилади.
 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли Қарорининг 1-илова, IV-боб, 19-бандига асосан хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига келишлари қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
а) миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида;
б) агар бу Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя килиш учун зарур бўлса;
в) агар шахс Ўзбекистон Республикаси конунчилигини бузганлик учун илгари жиноий жавобгарликка тортилган ва ундан судланганлиги белгиланган тартибда олиб ташланмаган бўлса;
г) агар шахс чет эл террорчи, экстремист ва бошка жиноий ташкилотларнинг фаолиятига алоқадор бўлса;
д) агар шахс ўзи ҳақида касддан сохта маълумотлар берган бўлса ёки зарур ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса;
е) агар шахс илгари хорижий шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиш-кетиш тартибини ҳмда бу ерда бўлиш қоидаларини, Ўзбекистон Республикасининг божхона, валюта ва бошқа қонунчилигини бузганлиги аниқланган бўлса;
ж) агар шахс касал бўлса ёки унинг саломатлиги жамият хавфсизлиги ва соғломлигига хавф туғдирса ҳамда ушбу касаллик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлса.