Интерактив хизматлар

Миграция ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш масалалари бўйича ахборот.

Миграция - одамларнинг яшаш жойларини ўзгартириб туришлари, кўчиб юришлари билан боғлиқ бўлган холатлар ҳисобланади. Ушбу ҳолатлар, яшаш жойларни доимий муддатга ўзгартириш ёки вақтинчалик муддатга ўзгартириш кабиларга бўлинади.
Шунингдек, ушбу ҳолатлар иш жойидан хизмат юзасидан ва ўқиш масаласи билан боғлиқ бўлиб, яшаш жойларини ўзгартириш мумкин.

Миграция масалалари давлатдан ташқарида ва давлат ичкарисида бўлади.  
Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунинг 20-моддасига кўра, ушбу қонунда белгиланган тартибда шахснинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишга рухсат этилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни илтимос қилувчи шахс давлат олдидаги мажбуриятларини ёки фуқароларнинг ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари билан боғлиқ мулкий мажбуриятларини бажармаган бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши рад этилиши мумкин.
Агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни илтимос қилувчи шахс айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро этилиши зарур бўлган суд Ҳукми бўлса ёки шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги манфаатларига зид бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига йўл қўйилмайди.