Интерактив хизматлар

Юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида ахборот.

Транспорт воситаларини қайта рўйҳатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сонли қарори асосида амалга оширилади. 
ЙҲХХ органларида юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари эгаси корхона ёки ташкилотнинг ёзма аризаси фуқаролар учун шахсий паспорт ёки унинг ўрнига берилган ҳужжат, транспорт воситасини қонуний сотиб олинганлигини, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.
Юридик шахслар транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этадилар. 
Транспорт воситалари уларни қайд этишдан олдин ҳудудий мудофаа ишлари бўйича бЎлимларда рўйхатдан ўтказилади ёки рўйхатдан чиқарилади.
Янги ташкил этилган ташкилот ва корхоналарни автохўжаликларни рўйхатдан ўтказиш вақтида транспорт воситаларини сақлаш учун етарли жой майдони (гараж, автосарой) мавжудлиги ёки бундай жой ижарага олинганлиги ҳақидаги шартномадан нусха, ҳудудий ЙҲХХ органи томонидан шу жойнинг кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги даллолатнома тақдим этилади.
 1. Транспорт воситалари ушбу ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади:
 Транспорт воситаларининг турар-жой ёки эгасининг яшаш жойи ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
 белгиланган тартибда ариза;
 техник ҳужжат (қайд этиш гувоҳномаси, техник паспорт, техник талон);
 корхона ва ташкилотлар транспорт воситаларининг турган ўрни ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (буйруқ, ижара шартномаси, ҳокимлик қарори);
 транспортларнинг турган ўрнини ҳудудлардаги ЙҲХБ органлари томонидан кўрикдан ўтказганлиги ҳақидаги далолатнома;
 Ташкилотнинг номи, эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
 белгиланган тартибда ариза;
 исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ, фармойиш, қарор);
 фуқаролар учун шахсий паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик ҳолатини далолатномаларини қайд этиш органи ёки суд органи томонидан берилган ҳужжат).
 Эгаси ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
 белгиланган тартибда ариза;
 нотариал идоралари томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айрибошлаш шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар;
 суд қарори;
 Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси идоралари томонидан берилган ордер;
 Четдан келтирилган ва божхона назорати остида турган транспорт воситалари учун божхона идораси томонидан бериладиган махсус гувоҳнома;
 Бир вазирликка қарашли ва бир молиявий тизимдаги ташкилот учун юқори органларнинг ЙҲХБ рўйхатида бўлган транспорт воситаларини балансдан-балансга бепул ажратилганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма.