Интерактив хизматлар

Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш.

Ички ишлар идораларининг мансабдор шахслари хатларини кўриб чиқиш чоғида уларинг мазмунини диққат билан ўрганиб чиқишлари лозим, хатларни хар тарафлама муфассал ва холисона кўриб чиқиш учун қўшимча ахборотлар, маълумотлар ва материалларга зарурат пайдо бўлса, уларни тўплаш, ходимларни хатда баён этилган ҳолатни текшириш учун жойларга юборишлари, шикоятни келтириб чиқарган сабабларини, шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш учун бошқа чоралар кўришлари шарт.

Хатларни текшириш учун ички ишлар идораларининг штатсиз ходимлари, шунингдек жамоатчиликнинг бошқа вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Хатларни текшириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни объектив тахлил этишни ўз ичига олган асосли хулоса тузилиши керак. Агар текширув пайтида фуқароларнинг хуқуқлари ва қонун билан химояланган манфаатлари бузилганлиги, ички ишлар идоралари фаолиятидаги камчиликлар ва нуқсонлар, мансабдор шахснинг ваколатини ёки мансабини суистеъмол қилиш холлари аниқланса, хулосада фуқароларнинг бузилган хуқуқлари ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини тиклаш, камчилик ва нуқсоналарни бартараф этиш бўйича, ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қандай чоралар кўрилгани кўрсатилиши керак. Хулоса текшириш ўтказган шахс, идоранинг таркибий бўлак раҳбари, мазкур ички ишлар идораси раҳбаряти томонидан имзоланади.
Хатлар бўйича қабул қилинадиган қарорлар асосланган бўлиши лозим. Илтимосни (шикоятни) қондиришга лойиқ деб топган мансабдор шахс, қабул қилинган қарорни ўз вақтида ва тўғри бажарилишини таъминлаши шарт.
Хал этиш натижалари хақида давлат ва хукумат идоралари, радио, телевидение, газета ва журналлар тахририятларига жавоб берилиши лозим бўлган хатлар алоҳида назоратга олинади ва биринчи навбатда ҳал этилади. Бундай холларда хатларга ва карточкаларга «Алоҳида назоратда» штампи қўйилади. Бундай хатлар бўйича текшириш ўтказиш одатда қуйи идораларга юкланмайди. Бундай хатларни текшириш натижалари юзасидан, улар келиб тушган ички ишлар идораси раҳбари томонидан тегишли идораларга ҳамда хат муаллифларига жавоб берилади.
Фуқароларнинг ариза ва шикоятлари ички ишлар идораларига келган кундан бошлаб бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиганлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ички ишлар идораси раҳбари ариза ва шикоятни кўриб чиқиш муддатини қисқартириши хам мумкин.
Ариза ёки шикоятни ҳал этиш учун махсус текширув ўтказиш, қўшимча материлаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати, ички ишлар идораси раҳбари ёки унинг ўринбосарлари томонидан, истисно тариқасида ўзоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақида ариза ёки шикоят қилган шахсга хабар қилинади.
Харбий хизматчиларнинг, шунингдек улар оила аъзоларининг ариза ва шикоятлари келиб тушган кундан бошлаб қонунда белгиланган бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси ИИВда бошқа барча ички ишлар идораларида 15 кундан кечиктирилмай хал этилади. Зарур бўлган холларда бу хатларни кўриб чиқиш муддати бир ойгача узайтирилиши мумкин. Бу хақида хат муаллифига хабар қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Коракалпоғистон Республикаси Жоқари Кенгеси депутатлари, шунингдек махаллий кенгашлар депутатларининг хатлари бир ой муддатда, қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб килмайдиганлари эса 15 кундан кечиктирилмай хал этилади.
Депутатларнинг хатларини кўриб чиқиш алоҳида назоратга олинади. Тегишли ички ишлар идораси раҳбари хатни кўриб чиқиш натижалари хақида депутатга хабар қилади.
Депутатлар ёки фукаролардан тегишли сессиялар номига юборилган хатлар, кўриб чиқиш учун ички ишлар идорасига юборилган тақдирда, улар юқорида қайд этилган муддат ичида кўриб чиқилади. Хат келиб тушган ички ишлар идораси раҳбари унинг кўриб чиқилиши устидан назорат ўрнатади ва қабул қилинган қарор хақида бевосита хат муаллифига хамда хатни кўриб чиқиш учун юборган идорага хабар қилади.
Телевидение, радио, газета ва журналлар тахририятларидан келиб тушган фуқароларнинг хатлари, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган таклифлари, мулохазалари, шикоятлари билан боғлиқ матераллар ички ишлар идоралари томонидан вазирлик меъёрий буйруғида кўзда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
Агар хатда баён қилинган масалалар хал этилаётганда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурати юзага келса, бу иш тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Хатларни хал этиш муддати ички ишлар идорасига келган кундан эътиборан аризачиларга хал этиш натижалари ҳақидаги хабар жўнатилган кунгача хисобланади.
Хатда кўтарилган барча масалалар кўриб чиқилгач, улар бўйича зарур чоралар кўрилиб, хат муаллифларига амалдаги қонунчиликка кўра қуйидаги жавоблардан бири берилган холлардагина хал этилган хисобланади:
 -ички ишлар идораси ваколатига кирган масалалар бўйича илтимосни ижобий хал этиш чоралари кўрилганлиги хақида жавоб берилган бўлса;
 -хатда баён эгилган илтимосни қондиришни рад қилиш ёки аввал кўриб чиқилган хат бўйича кўрилган чораларни тасдиқлаш хақида жавоб берилган бўлса;
-қўйилган масалаларни хал этиш ички ишлар идоралари ваколат доирасига кирмаслиги тўғрисида унда кўтарилган масалаларни хал этиш тартибини тушунтирган холда хат муаллифига жавоб берилган булса.
Хат юзасидан қарор қабул қилган ички ишлар идорасининг мансабдор шахси, агар фукаро қарордан норози бўлса, унга қарор устидан шикоят бериш тартиби тушунтирилиши лозим.
Фуқаронинг хатини кўриб чиққан ички ишлар идораси, унинг мансабдор шахси уни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарор ижросини назорат қилиши, агар фуқарога унинг ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилишга доир чора-тадбирларни хам кўриши шарт.
Оғзаки жавоб берилган холларда тегишли маълумотнома тузилиб, хатнинг текшириш ҳужжатларига тикиб қўйилади. Хисобга олиш журналида текшириш натижалари, арз қилувчига у билан суҳбатда хабар қилинганлиги тўғрисида белги қўйилади.
Фуқароларнинг жамоатчилик аҳамиятига эга бўлган таклифлари, шунингдек ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш натижалари зарур холларда мехнат жамоалари йиғилишларида ва уларнинг яшаш жойларида муҳокама қилинади.