2010 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида таълимнинг кундузги шаклига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Кириш имтиҳонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат Тест маркази томонидан тарих, она тили ва адабиёт, чет тили фанларидан тест шаклида ўтказилди. Бу йил Академиямизда ўқишни кўп йигит-қизлар истадилар. Бир ўринга 4 дан ортиқ абитуриент хужжатларини топширди. Яқин кунларда синовлардан муваффақиятли ўтган ва Академия тингловчилари сафига қабул қилинганларда ҳаётнинг янги босқичи бошланади - тўрт йил давом этадиган қийин, лекин қизиқарли ўқиш. Ушбу ўқишни битказгач улар давлатимизнинг ҳуқуқий тартиботни ҳимоячилари сафини тўлдирадилар.