Республика ИИВ Академияси Маънавият ва маърифат марказида Президентимиз Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» номли китобини ўрганишга бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Унда Академия профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти, Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби масъул ходимлари, иқтисодчи, тарихчи, сиёсатшунос олимлар, жамоат ташкилотлари ҳамда ИИВ Сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази вакиллари иштирок этишди.